Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Канада билан энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

ВАШИНГТОН, 6 октябрь. / «Дунё» АА /.  Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси (қароргоҳи – Вашингтонда) Жавлон Ваҳобов «Condor Petroleum Inc.» нефть ва газ компанияси (Канада) директори ва кенгаши раиси Деннис Балдерстон ҳамда компания президенти Дон Стреум билан онлайн-музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирни ўтказишдан мақсад хорижий инвесторларни Ўзбекистонда геологик қидирувни кенгайтириш ва табиий газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича истиқболли лойиҳаларга жалб қилишдан иборат бўлди.

Элчи мамлакатимизда жозибали сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларнинг моҳияти ҳақида сўзлаб берди. Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан электр ва газ таъминоти тизимларини модернизация қилиш, янги авлод иншоотлари ва электр узатиш линияларини бунёд этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, шунингдек, давлат ва хусусий шериклик асосида хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Деннис Балдерстон Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасидаги салоҳияти юқори эканини, табиий газ қазиб олишни кўпайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «Condor Petroleum Inc.» компанияси ушбу соҳада сармоявий ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Ҳозир газ қазиб олиш, газ захираларини кўпайтиришга сармоя киритиш, ишчилар малакасини оширишга ҳисса қўшиш учун қулай фурсат келди.

«Condor Petroleum» Ўзбекистон иқтисодиётига ўз капитал қуйилмалари ва ишлаб чиқариш операциялари харажатлари ҳисобидан 1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритишга, шунингдек, ушбу соҳага замонавий техника ва технологияларни жорий этишга тайёрлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, компания Ўзбекистонда турли хил мутахассисликлар бўйича маҳаллий кадрлар тайёрлаш учун Канада касб-ҳунар мактабларини яратиш, шунингдек, ижтимоий лойиҳаларга маблағлар йўналтиришни режалаштирмоқда.

Компания президенти Дон Стреум «Condor Petroleum» камида бешта мавжуд газ конларида фаолият олиб боришга тайёрлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, компания мутахассислари Бухоро вилояти Газли шаҳарчасидаги бешта ишлаб чиқариш майдонларини ўрганиб чиқди. Ушбу лойиҳани 2021-2024 йилларда амалга оширилади.

Музокаралар давомида «Condor Petroleum» компанияси Ўзбекистонда инновацион ечимлар ва замонавий илғор технологиялар жорий этиш ҳисобидан табиий газ қазиб олиш ва унинг захираларини сезиларли даражада оширишга ҳисса қўшиши таъкидланди.

«Condor Petroleum» раҳбарлари мавжуд конлардан газни қазиб олишни икки баравар кўпайтириш турли харажатларни камайтиришга, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш, транспорт воситалари ва оғир ускуналарни ишлатишда суюлтирилган табиий газдан кенг фойдаланиш ва дизель ёқилғисига боғлиқликдан холи бўлишга хизмат қилади.

Элчихона хабарига кўра, Канада компанияси Ўзбекистон билан геологик қилирув ишларини кенгайтириш ва табиий газ қазиб олишни кўпайтиришда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор ва республикада истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр.

«Condor Petroleum» 1994 йил ташкил этилган бўлиб, у Марказий Осиё, Шимолий ва Жанубий Америка, Индонезия, Ливия, Ангола, Туркияда фаолият олиб боради. Компания Марказий Осиё минтақасида энг йирик ва техник жиҳатдан илғор  сейсмик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш 3D дастурига эга. Мазкур мукаммал дастур қидирув ишлари олиб бориш учун умумий салоҳияти 1,5 миллиард баррелдан ортиқ бўлган 79 та истиқболли нефть қазиб олиш объектини аниқлашга имкон берди.

«Condor Petroleum» компанияси «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2019» 23-халқаро кўргазмасида иштирок этган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчилари Наманган вилоятинин...

Бугун Ўзбекистоннинг Эрон, Покистон, Миср, Саудия Арабистони, Кувайт ва Япониядаги элчилар...

Тошкентда Россия Федерацияси Ҳукумати Ра...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С....

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва ...

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири...

Сўнгги янгиликлар