Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


26/Июль/2021   ТИВ янгиликлари

Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси ўз вазифасига киришди


ТОШКЕНТ, 26 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Канада элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Элисон Мери Леклерни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, элчини масъул лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг касб тажрибаси Ўзбекистон-Канада ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига умид билдирди.

 Суҳбат давомида кўп қиррали икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, қўшма кун тартибини кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди.

 Мунтазам сиёсий ва иқтисодий мулоқотни, хусусан, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш орқали фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Учрашувда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Элисон Мери Леклер Ўзбекистонга  ва бошқа қатор мамлакатларга элчи бўлиб тайинлангунига қадар Канада ташқи ишлар вазирлигининг Арктика, Евросиё ва Европа департаменти бош директори лавозимида ишлаган.

  Ўзбекистоннинг Канадаги элчиси (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида) лавозимида Жавлон Ваҳобов фаолият кўрсатади.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Росси...

Бугун Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг ...

Ташқи ишлар вазирлигида БАА элчиси Саид ...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Бирлашган Араб Амирликл...

Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг Я...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори билан Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бош...

Сўнгги янгиликлар