01/Декабрь/2021 COVID-19
ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўтган бир кеча кундузда Ўзбекистонда 216 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, касалланганларнинг умумий сони 193 минг 424 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Янги касалланиш ҳолатлари республикамизнинг барча минтақаларида кузатилди. Энг кўп ҳолат мамлакатимиз пойтахтида (77), Тошкент (61), Самарқанд (23) ва Фарғона (12) вилоятларида қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, коронавирус инфекциясига чалинган 169 нафар бемор кеча ушбу дарддан фориғ бўлган.
Шунингдек, сешанба куни 7 нафар бемор коронавирус оқибатида вафот этгани маълум қилинди.
Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида коронавирусга чалинган 1 минг 990 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда.