Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Сайлов - 2021

Кеча Ўзбекистон Президентлигига номзодлар Жиззах ва Хоразм вилоятларида учрашув ўтказди


ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентлигига сайловлар бўйича кампания давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, кеча Жиззах вилоятида «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

22 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Урганчда сайловчилар билан учрашди.

Бугун, 23 сентябрь куни Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Жиззах вилоятида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Учрашувларда номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, сайловларда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдири ҳал этилишида уларни фаол қатнашишга даъват этмоқда.

Мавзуга оид

Испаниялик кузатувчи: Ўзбекистонда қисқа...

Испания шарқшунослар уюшмаси бош котиби Исо Гил Фуэнсанта «Дунё» АА мухбирига берган интер...

Италияда яшаётган юртдошларимиз ўзлари т...

Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 16-сайлов участкасида кеча ...

МДҲ ПА вакиллари: Сайлов очиқ-ошкора ва ...

Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Парл...

Сўнгги янгиликлар