Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Июнь/2022   Долзарб

Кемеровода ўзбек шоири хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

НОВОСИБИРСК, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Кемерово шаҳрида шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси, “Ватандошлар” жамоат фонди ва ўзбек диаспораси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда Кемерово шаҳри зиёлилари, илмий ва ижодий доиралар вакиллари, адабиёт ихлосмандлари, фаол ватандошларимиз, ўзбекистонлик  талаба ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбир иштирокчиларига шоир Усмон Носирнинг ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи кўргазма ва видеолавҳалар ҳамда таниқли режиссёр Мурод Азамов томонидан саҳналаштирилган “Усмон Носир” спектаклидан парчалар намойиш этилди.

Ўзбек талабалари шоирнинг “Оқ шеър”, “Менинг боғим”, “Юрак” каби шеърларини ўқишгани баробарида Усмон Носир халқимизнинг машҳур фарзандларидан бири бўлгани, унинг эзгу инсоний фазилатлари, Ватанга муҳаббат ва садоқат, келажакка юксак ишонч туйғуси билан яратилган асарлари халқимиз қалбидан чуқур жой олганини қайд этишди.

Бош консулхона томонидан мамлакатимизда миллий тарихимиз ҳамда ўзбек халқининг дунёда донг таратган буюк аждодлари хотираларини абадийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар ҳам тадбир қатнашчиларининг эътиборига ҳавола қилинди. Ана шундай сайъ-ҳаракатларнинг ёрқин мисоли сифатида мамлакатимизда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Видеоконференция орқали сўзга чиққан “Ватандошлар” жамоат фонди раҳбари Одилжон Сатторов шоир Усмон Носир ўзининг бетакрор истеъдоди, юксак матонати ва халқпарварлиги билан ўзбек адабиётида боқий из қолдирганини қайд этгани баробарида келгусида хориждаги ватандошлар билан ҳамкорликда миллий маданиятимизни янада фаол тарғиб этиш мақсадида ўтказилиши режалаштирилган тадбирларга тўхталди.

“Россия телевидиниеси академияси” жамғармаси томонидан жорий этилган ТЭФИ мукофоти совриндори, режиссёр Евгений Алладинский Усмон Носир нафақат Ўзбекистонда, балки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг барча мамлакатларида таниқли шоирлардан бири эканлиги, ўзбек шорининг ижод намуналари Кемерово вилояти аҳолиси қалбидан ҳам муносиб жой олганига  алоҳида урғу берди. “Ушбу тадбирда қатнашган барча иштирокчилар, улар қаторида ўзим ҳам Усмон Носир ҳақида янги маълумотларга эга бўлдик. Бугунги тадбир Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларига ҳамда буюк аждодларига кўрсатилаётган алоҳида эътиборини намоён этди”, деди Е.Алладинский.

Тадбирда иштирок этган “Сиб-А” ташкилоти асосчиси Алексей Горшков икки халқ вакиллари билан ўтказилган ушбу тадбир унинг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурларини янада бойитганини қайд этди. Унинг айтишича, бундай тадбирлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўз навбатида, Кемероводаги ўзбек диаспораси фаоли, ҳамюртимиз Тўхтамурод Ғойибназаров хориждаги ватандошларга қаратилаётган катта эътибор учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Мавзуга оид

Япон компанияси Ўзбекистонлик ишчиларни ...

Япониянинг «Relationship., Inc» компанияси президенти Сункичи Тераока билан музокаралар ўт...

Франциядан муносабат: Тошкентда бўлиб ўт...

Франция геосиёсий тадқиқотлар институти етакчи мутахассиси Карл Ҳаддаа «Дунё» АА учун инте...

Элчи Аҳмад аль-Касирий: Ўзбекистон Прези...

Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад ал-Касирий «Дунё» АА учун берган интервьюсида Презид...

Сўнгги янгиликлар