Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Сентябрь/2022   Ватандошларимиз

Кёнсан шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ташкил этилди

СЕУЛ. 20 сентябрь. /«Дунё» AА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Жанубий Кореянинг Кёнсан шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ташкил этилди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашув давомида иштирокчиларга мамлакатимиз ҳаёти ва жаҳонда рўй бераётган воқеалар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, дипломатик ваколатхона ходимлари томонидан миграция сиёсатини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қилинаётган ишлар, Ўзбекистон Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Дипломатлар томонидан юртдошларимизнинг мурожаатлари бўйича тегишли маслаҳатлар берилди ва мавзуга оид мулоқот ўтказилди, бундан ташқари, доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатидан ўтиш тартиби, паспорт алмаштириш ва бошқа масалалар тушунтирилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Укр...

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотига кўра, консуллик бошқармасининг колл-марка...

Жанубий Кореянинг Чонан шаҳридаги ватанд...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси вакиллари ушбу мамлакат ҳуқуқ-тартибот идорал...

Деҳлида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳа...

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Жавоҳарлал Неру университети билан ҳамкорликда бую...

Сўнгги янгиликлар