Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Июль/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Конституциявий қонун лойиҳаси: Истанбулда муҳокамалар давом этмоқда

ИСТАНБУЛ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда хорижий оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда маҳаллий блогерлар иштирок этди.

Ўзбек диломатлари умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳасида режалаштирилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда республикамизда сўнгги йилларда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг кенг қамровлилиги ва натижадорлиги, уларнинг барчаси халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлашга қаратилгани таъкидланди.  Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган янги нормалар Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс сари дадил қадамларга ҳамоҳанг равишда ишлаб чиқилганига эътибор қаратилди.

Давра суҳбати иштирокчилари Конституциявий қонун муҳокамасида фаол иштирок этиш ҳамда лойиҳага доир фикр ва мулоҳазаларини билдиришга даъват этилди.

 

Мавзуга оид

Япониядан муносабат: Ўзбекистон Президен...

Ўзбекистон Президентининг Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказган учрашуви бўйича ...

ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ Ўзбекистонда ўтказиладига...

Жорий йил 19-21 июль кунлари Ўзбекистонда бўлган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилот...

Буюк Британиядан муносабат: Конституцияв...

«AKS Services Group» компанияси бош директори ва асосчиси Ваис Каис (Буюк Британия) «Дунё»...

Сўнгги янгиликлар