Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

28/Апрель/2021   Президент

Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар сафи кенгайди


ТОШКЕНТ, 28 апрель. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президенти «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга кўра, Конституциявий суд доимий фаолият юритувчи суд ҳокимияти органи бўлиб, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.

Конституциявий суд конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари муайян ишда қўлланилган ва Конституцияга мувофиқ бўлмаган қонунда бузилган деб ҳисобловчи фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг шикоятларини ҳам кўриб чиқиши белгиланди.

Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат бўлади (илгари 7 нафар эди).

Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига қуйидагилар киритилди:

-Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;

-Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази;

-Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.

Фуқаролар ва юридик шахслар қонун уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда деб ҳисобласа ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ички ишлар...

Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари! Қадрли офицер ва генераллар, сержант ва сафдорлар! ...

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мул...

Ўзбекистон Президенти: Севимли санъаткор...

Хабар берганимиздек, Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден...

Сўнгги янгиликлар