Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Ноябрь/2022   Инвестициялар

«Корея-Ўзбекистон» бизнес ассоциацияси директорлар кенгаши раиси бошчилигидаги Жанубий Корея ишбилармонлари делегацияси Сирдарё вилоятига борди

ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун «Корея-Ўзбекистон» бизнес ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон бошчилигидаги кореялик ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегация Сирдарё вилоятига борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Делегация вакиллари Гулистон шаҳридаги «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар» марказида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев билан учрашди.

Мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг истиқболлари борасида фикр алмашилди. Томонлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариши, таълим, фавқулодда вазиятлар билан курашиш, шунингдек, вилоятда Жанубий Корея стандартлари асосидаги шаҳарсозлик нормаларини жорий этиш борасида амалий натижаларга эришилаётгани қайд этилди.

Учрашув Жанубий Корея билан ҳамкорликда вилоятда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва мактабгача таълим соҳасида бошланган музокараларни давом эттириш учун қулай имконият яратди.

Самимий ва ишчанлик руҳида кечган мулоқот давомида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Хусусан, тез орада Гулистон шаҳрида қатор афзалликларга эга, қиймати 50 миллион долларга тенг бўлган «ақлли шаҳар» барпо этишга киришилади.

«EduLink Global» компанияси томонидан «Guliston New City» лойиҳаси доирасида Жанубий Корея тажрибаси асосидаги мактабгача таълим муассасаси қурилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар юқоридаги лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳудуд инфратузилмаси билан ҳам танишди.

Мавзуга оид

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Жанубий Ко...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ҳамда Жанубий Корея - Ўзбекистон ишбилармонлар ассоц...

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида ...

Жорий йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 15497 корхона ...

Вена шаҳрида UNIDO ва Ўзбекистон ўртаси...

Уч йиллик лойиҳа бюджети қарийб 2,5 миллион долларни ташкил этади...

Сўнгги янгиликлар