Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Май/2021   Иқтисодий дипломатия

Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раҳбари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун Ўзбекистонда бўлди


СЕУЛ, 5 май. /«Дунё» АА/. Бугун Сеулда мамлакатимиз элчиси Виталий Фен Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раиси ва  «Shindong Resources Co., Ltd.»  компанияси раҳбари Ким Ëнг Гу билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув Ким Ëнг Гунинг жорий йил 21 апрелдан 28 апрелга қадар кечган Ўзбекистонга амалий сафарининг якунлари муҳокамасига бағишланди. Мазкур амалий сафар давомида Навоий вилоятида умумий қиймати 80 миллион АҚШ доллари бўлган «Саутбай» конини ривожлантириш инвестиция лойиҳаси бўйича музокаралар ўтказилди.

Суҳбат аввалида Ким Ëнг Гу Тошкентдаги учрашувлар жуда самарали бўлгани хусусида тўхталар экан, Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга сафарлари тобора кўпайиб бораётганини қайд этди. Жорий йил 9 майдан бошлаб  Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ҳафтасига 4 марта амалга ошириладиган  тўғридан-тўғри авиақатновлар бундай сафарларнинг янада кўпайишига ҳам хизмат қилади.

Компания раҳбари «Shindong Resources Co., Ltd.» инвестиция лойиҳасини амалга оширишда асосий ҳамкор бўлган Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида бўлиб ўтган учрашувлар ҳақидаги маълумотларни ҳам ўртоқлашди.

Уларнинг натижаси ўлароқ, таъсисчиларнинг «Shindong Resources Co., Ltd.» компанияси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан «Uz-Kor Tungsten» МЧЖ қўшма корхонасидаги давлат улушини сотиб олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш жараёни ниҳоясига етказилди. Ўзбекистон ҳукуматининг бу борадаги якуний қарори май-июнь ойларида қабул қилиниши режалаштирилган. Шундан сўнг «Shindong Resources Co., Ltd.» компанияси  давлат активларини тўлиқ сотиб олиш бўйича чора-тадбирларни тезда ишлаб чиқади.

Мулоқот давомида Ким Ëнг Гу Фарғона вилояти ва Инчон шаҳри ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатлар хусусида тўхталар экан, Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси инсонпарварлик ёрдами сифатида Фарғонага тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналарини етказиб бериш масаласини ишлаб чиққанини айтди.

Ким Ëнг Гу мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигини қайд этар экан, ўзининг Ўзбекистонга буюрган сафари натижаларидан катта қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади. “Компаниямиз Навоий вилоятида инвестиция лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш учун барча чораларни кўрамиз”, деди у.  

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Буюк Британия минтақалари ...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Навоий ва ...

Франция минтақалари Ўзбекистон билан ҳам...

Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси «Шимол-Жануб» иқтисодий ва маданий ривожланиш агентли...

Тошкент вилоятида ҳиндистонлик тадбиркор...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида “Heat Healthcare Pvt Ltd” корхонаси бошқарувчи...

Сўнгги янгиликлар