Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Октабрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Корея Республикаси Импортчилари ассоциацияси билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди


СEУЛ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Жанубий Корея импортчилари ассоциацияси (КОИМА) раиси Хонг Кван Хи ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Кан Чже Квон ўртасида видеоконференция шаклида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бўлими бошлиғи Шоҳрух Раҳимов ва вазирлик ҳузуридаги Экспортни ривожлантириш агентлиги департаменти раҳбари Мурод Раҳимов иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, Жанубий Корея бозорига ўзбек маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтириш орқали ўзаро савдони ривожлантириш бўйича вазирлик, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва КОИМАнинг биргаликдаги фаолиятини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

КОИМА раиси Хонг Кван Хи Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин ташаббуси билан амалга оширилган «Янги Шимолий сиёсат»да Ўзбекистон муҳим ўрин тутишини айтиб ўтди. Шу билан бирга, «Корея Республикаси раҳбарияти ва ҳукумати ўзбек томони билан барча йўналишларда, биринчи навбатда, инвестиция ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва сифат жиҳатдан мустаҳкамлашга катта аҳамият беради. Хусусан, Бош вазир ўринбосари Хонг Нам-Ки Ўзбекистон билан ҳамкорликка доимо катта қизиқиш билдирмоқда ва мамлакат тегишли вазирлик ва идоралари олдига аниқ вазифалар қўймоқда» деди у.

Бундан ташқари, Эркин савдо шартномасини имзолаш бўйича музокаралар жараёнини эрта бошлаш бўйича икки ҳукумат ўртасида олиб борилаётган ишлар аҳамияти қайд этилди.

Хонг Кван Хининг сўзларига кўра, ушбу ҳукуматлараро ҳужжат бўйича келишувга эришиш, ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажмини сезиларли даражада кенгайтиради ва ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари учун Жанубий Корея бозорини очади. Жанубий Корея томони ўзбекистонлик шерикларига Жанубий Корея бозорига етказиб берилиши мумкин бўлган юқори сифатли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун инновацион технологияларни тақдим этишга тайёр.

Ҳозирги кунга қадар Жанубий Корея бозорида ўзбек маҳсулотларини оммалаштириш мақсадида КОИМА веб-сайтида Ўзбекистоннинг етакчи экспортчилари ва улар маҳсулотлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилмоқда. Ушбу маълумотлар ўзбек компанияларининг тижорат таклифлари асосида доимий равишда тўлдирилиб борилади.

Элчи Кан Чже Квон Ўзбекистон «Янги Шимолий сиёсат» доирасида Корея Республикаси учун устувор давлат эканини ва икки давлат ҳукуматлари иқтисодиётнинг барча жабҳаларида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича доимий ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади. Савдо-сотиқни ривожлантириш учун қулай шароит яратиш мақсадида томонлар стандартлар ва сертификатлаш, ўсимликлар карантини, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ўзаро алоқаларни ўрнатди, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонга ёрдам кўрсатмоқда.

Ўзбекистон томони республиканинг экспорт салоҳияти тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этиш билан бирга КОИМА билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг аниқ йўналишларини таклиф қилди. Ушбу соҳаларда қўшма тадбирларни амалга ошириш йирик савдо компаниялари ва Жанубий Кореянинг аҳолисини ўзбек компаниялари маҳсулотлари тўғрисида кенг хабардор қилиш ва шу орқали уларнинг Ўзбекистондан етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имкониятини яратиши таъкидланди. Қисқа вақт ичида аниқ натижаларга эришиш ва видеоконференция форматида фикр алмашиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Ҳиндистон банклари қўшма л...

Мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси иштирокида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Ҳинди...

Нидерландия мамлакатимизда етиштирилган ...

Мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси вакиллари Нидерландиянинг «Wilco Fruit...

Европа инвeстиция банки Ўзбeкистонни пан...

Европа инвeстиция банки Ўзбeкистонни пандeмиянинг иқтисодий оқибатлари билан қарши курашиш...

Сўнгги янгиликлар