Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Июль/2020   Сиёсат

Коронавирус билан оғриган беморларни даъволаш кўмак бериш учун Туркиядан бир гуруҳ профессорлар Ўзбекистонга келади


ТОШКЕНТ, 24 июль. /«Дунё» АА/. 23 июль куни  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда  давлатимиз раҳбари бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб, вирусга чалинганларни даъволаш учун хориждан тажрибали шифокорларни олиб келинишини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро ва маҳаллий тажрибани ҳисобга олиб, коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикаси янгиланди. Тиббиёт олий ўқув юртлари ва коллежлари профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлар ва пенсияга чиққан мутахассислар орасидан жами 5 мингта врач ҳамда 9 мингта ҳамшира беморларни даволаш ва маслаҳат беришга жалб этилди.

— Биз пневмонияни даволашда нафақат ўзимизнинг шифокорлар, балки видеоалоқа орқали хориждаги етакчи мутахассисларни консультация беришга жалб қиляпмиз, — деди Шавкат Мирзиёев. — Ҳозирги вақтда германиялик тиббиёт профессори юртимизга келиб, даволаш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда. Бугун Туркиядан бир гуруҳ профессорлар етиб келади. Бошқа давлатлардан ҳам энг тажрибали мутахассисларни жалб қилиш бўйича иш олиб боряпмиз.

Шунингдек, йиғилишда, бугунги кунда энг муҳим вазифа аҳоли ўртасида вирус занжирини узиш кераклиги таъкидланди. Бунинг учун карантин талабларига сўзсиз амал қилиш, уларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш, соғлигини асраб-авайлаш, ҳар бир инсоннинг ҳаёти учун курашиш зарурлиги қайд этилди.

Мавзуга оид

Юксак мукофотлар топширилди...

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 март куни қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар...

Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари з...

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75 сессиясидаги видеомурожаати маҳал...

Қирғизистон президенти Бош вазир ва ҳуку...

Бугун Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бош вазир Муҳаммедкалий Абилғозиев ва рес...

Сўнгги янгиликлар