Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Апрель/2020   COVID-19

Коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди


ТОШКЕНТ, 8 апрель. /“Дунё” АА/. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Ш. шу йилнинг 30 март куни тез тиббий ёрдам орқали оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга барча зарур муолажалар кўрсатилган. Шу йилнинг 31 март куни беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижаси унда коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

40 ёшли бемор ушбу клиниканинг жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хўжабоев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И.Ливерко, етакчи реаниматологлар Д.Собиров ва Х.Сатторов иштирокида видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган. Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Бироқ қатор соҳа мутахассисларининг ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан, кеча оқшом беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Етакчи реаниматолог ва бош торакал хирург Ш. Худойбергенов бошчилигидаги мутахассислардан керакли тавсиялар олинган. Берилган тавсиялар тўлиқ бажарилишига қарамасдан бемор Ш. да юрак ва ўпка етишмовчилиги сабаб юрак фаолияти тўхташи кузатилган.

Мавзуга оид

«Eilat Live» журналида Ўзбекистонда корр...

Исроилнинг «Eilat Live» журналининг навбатдаги сонида Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш...

Дипломатик ваколатхоналар тезкор штаби Т...

Аввал маълум қилинганидек, жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистоннинг Анкара шаҳридаги элчи...

Германиянинг «JD East» компанияси Хазора...

Германиянинг «JD East » компанияси ҳомийлигида Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида ҳайрия...

Сўнгги янгиликлар