Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Май/2020   COVID-19

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор вафот этди


НАМАНГАН, 3 май. /“Дунё” АА/. Наманганлик М. шу йилнинг 20 апрелида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган вилоят филиали реанимация бўлимига юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ташхиси билан ётқизилган. Ёндош касалликлари ҳисобига у қарийб икки ҳафта давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда COVID-19 инфекцияси ҳам аниқланган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Бундан аввал эса ушбу бемор (эркак) бош мия фалажи, иккиламчи камқонлик оғир даражаси, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби қатор ташхислари билан даволанган. 29 йилдан буён ётоқдаги бемор бўлиши билан бирга биринчи гуруҳ ногиронлиги ҳам белгиланган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари билан бирга хорижлик, жумладан, хитойлик шифокорлар томонидан ҳам бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

Бироқ пульмонолог, терапевт, кардиолог, вирусолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда сўнгги 11 соатда 208 кишида...

. Ўзбекистонда 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар со...

ССВ: Ўзбекистонда ўтган бир сутга давоми...

Ўзбекистонда 11 декабрь ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 147 тага ...

Мисрдан 177 нафар Ўзбекистон фуқароси ча...

18 март куни 177 нафар ҳамюртимизнинг Мисрдан Ўзбекистонга қайтишлари учун “Шарм аш-Шайх –...

Сўнгги янгиликлар