Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Апрель/2020   Иқтисодиёт

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 4 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раҳбарлигида инвестиция ва экспорт фаолиятининг белгиланган параметрларини сўзсиз бажаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда республика иқтисодиёти ва инвестиция муҳитига коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини минималлаштириш муҳокамасига бағишланган видеоконференция шаклида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Видеоконференция алоқада, шунингдек Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси раҳбарлари ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Онлайн-мулоқот давомида қатнашчилар ҳозирги шароитда дуч келинаётган муаммолар, хусусан, эпидемиологик вазият туфайли экспорт шартномаларини бажармай қолиш хавфи ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги кечикишларни муҳокама қилди.

Шунингдек, мавжуд глобал эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ташқи ишлар вазирлигини халқаро ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари учун масъул бўлган асосий орган сифатида жалб этишни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига COVID-19 тарқалиши билан боғлик мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича «Йўл хариталари»ни янгилаш ва уларнинг доимий мониторингини олиб бориш вазифалари юкланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Орлеан мери ўринбосари...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси видеоконференция шаклида Орлеан шаҳар мери ўринбосари Уи...

Давлат солиқ қўмитаси AҚШда мансабдор ша...

Давлат солиқ қўмитаси вакиллари AҚШда мансабдор шахслар мол-мулкини декларация қилиш бўйич...

Ўзбекистон мевалари "иқлим назорати"га э...

Шу кунларда юртимиз деҳқонлари етиштирган сабзавот ва меваларни совуткичли контейнерларда ...

Сўнгги янгиликлар