Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Сиёсат

Коронавирусга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва махсус поликлиникалар ходимларини қўшимча рағбатлантириш вазифалари белгиланди


ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга асосан, марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган махсус поликлиникалар («COVID марказ») ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов ўрнига қуйидаги ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

- врачларга – 2,5 миллион сўм;

- ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 миллион сўм;

- кичик тиббиёт ходимларига – 1 миллион сўм;

- бошқа ходимларга – 500 минг сўм.

Бундан ташқари ушбу қарорга мувофиқ, коронавирус билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус «1-сон Зангиота» ва «2-сон Зангиота» шифохоналари ташкил этилди.

 Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналар қуйидагича бириктирилди:

 Ўзбекистон гимнастика федерациясининг «Универсал» спорт мажмуасидаги 750 ўринли - ИИВнинг марказий госпиталига;

 «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 1 ва 2-сон павильонидаги 814 ўринли - Мудофаа вазирлигининг марказий ҳарбий клиник госпиталига;

 «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Назарбек» соғломлаштириш масканидаги 350 ўринли — Миллий гвардия ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга;

 Ёшлик спорт мажмуасидаги 520 ўринли — ДХХнинг марказий ҳарбий госпиталига;

 «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 3 ва 4-сон павильонидаги 1 000 ўринли, Сергели туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги 250 ўринли, Олимпия захиралари спорт саройидаги 500 ўринли - Тошкент шаҳар ҳокимлигига.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Венгрия делегацияс...

Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ...

АҚШ экспертлари Президентнинг Олий Мажли...

АҚШ кенг жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга т...

Ўзбекистон Президент Тошкент шаҳри ва То...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ в...

Сўнгги янгиликлар