Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Февраль/2020   Долзарб

Короновирус инфекциясини олдини олиш бўйича тадбирлар кучайтирилмоқда


ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 февраль куни Агентликнинг вирусология лабораториясига 60 нафар фуқародан коронавирус инфекцияси лаборатория таҳлили учун намуналар келтирилган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири. 

Январь ойидан буён 210 дан ортиқ фуқародан намуналар келтирилган ва уларда коронавирус инфекцияси топилмаган.

Агентлик штаби мутахассислари томонидан 71-276-49-66, 71-276-46-65 ишонч телефонлари орқали мурожаат қилганларга тушунтиришлар, аниқ маълумотлар ва зарур тавсиялар бериб борилмоқда. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига 3 февраль куни хорижий давлатлардан 33 та самолёт қабул қилинган, 4 минг 441 фуқаро санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилган.

“Ўзбекисон темир йўллари” АЖ Марказий санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6 та санитария-карантин пунктидан 3 та поездда 497 нафар фуқаро ўтган, улардан 62 нафарини хорижликлар ташкил этган. Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 1 минг 626 та автотранспорт, 23 минг 468 нафар фуқаро ўтказилган. Тана ҳарорати кўтарилган фуқаролар аниқланмаган.

Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий-санитария қоидалари талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол қатнашмоқда.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавка...

Муҳтарам Раис Вўлкан Бозкир жаноблари!

Ўзбекистон ёшларига байрам табриги...

Барчангизни юртимиз ҳаётидаги қутлуғ байрам – Ёшлар куни билан самимий табриклаб, ўзимнинг...

Покистондан муносабат: Ўзбекистон Презид...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК)нинг 46-сессиясидаги...

Сўнгги янгиликлар