Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Май/2021   Тадбирлар

Куала-Лумпурда метро поездлари тўқнашиб кетиши оқибатида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ


КУАЛА-ЛУМПУР, 25 май. /«Дунё» АА/. Кеча маҳаллий вақт билан соат 20:45 атрофида Куала-Лумпур шаҳри «Kelana Jaya» метро йўлининг «KLCC» ва «Kampung Baru» бекатлари оралиғида икки поезд тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

1998 йилда фойдаланишга топширилган, 37 бекатдан иборат бўлган «Kelana Jaya» метро йўли Малайзияда дастлабки тўлиқ автоматлаштирилган ва серқатнов метро тармоғи ҳисобланади. Ушбу жамоат транспорти орқали кунига 300 мингдан ортиқ йўловчи ташилади.

Фавқулодда ҳолат оқибатида камида 166 киши жароҳатланган, уларнинг 47 нафари оғир аҳволда. Тўқнашган поездлардан бири йўловчиларни олиб кетаётган бўлса, иккинчиси йўловчисиз синов режимида ҳаракатланган.

Йўл-транспорт ҳодисасидан жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига тиббиёт ходимлари етиб келган. Жабрланганлар Куала-Лумпур шаҳрининг марказий шифохонасига ётқизилган.

Айни пайтда ҳодиса сабабини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳи тузилган.

Ўзбекистон элчихонаси олган дастлабки маълумотларга кўра, жабрланган йўловчилар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ.

Мавзуга оид

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ...

Ўзбекистон Президентининг 18 августдаги қарори билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирин...

Тошкентда “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2021” ...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун “Ўзэкспомарказ” миллий кўргаз...

V Халқаро конгрессда Ўзбекистон маданий ...

«Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш – замонавий босқичда” мавзуси...

Сўнгги янгиликлар