Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Январь/2020   Маданият

Куала-Лумпурда Ўзбекистон сайёҳлик бренди элчиси билан учрашув бўлиб ўтди


КУАЛА-ЛУМПУР, 28 январь. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегациясининг мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги туризм элчиси – малайзиялик актёр Далер Юсуф билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда, «Дунё»АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган мулоқот чоғида Малайзия аҳолиси ўртасида юртимиз сайёҳлик брендини тарғиб қилиш бўйича 2019 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Таъкидланганидек, ўтган йили Ўзбекистонга 4 минг 388 нафар малайзиялик сайёҳ ташриф буюрган. Бу 2018 йилга нисбатан 60 фоизга кўпдир.

Далер Юсуфнинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони 1 миллиондан зиёдни ташкил этади. У ўтган йили ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маданияти, тарихига оид кўплаб суратлар, видеороликлар ва изоҳлар жойлаштириб борди. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги туризм элчиси, шунингдек, обуначилари билан биргаликда Ўзбекистонга қатор  саёҳатлар уюштирди.

Тадбирда Д.Юсуф ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Мулоқот чоғида келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Унга кўра, «Seandainya Kau Ada» бадиий фильми ва «Juliet» сериалининг айрим саҳналарини Ўзбекистонда суратга олиш, ўзбек киноси маҳсулотларини Малайзияда тарғиб қилиш мақсадида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан Малайзиянинг «Zeel Production» кинокомпанияси ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, малайзиялик таниқли актёрлар, шоу-бизнес вакилларининг Ўзбекистонга саёҳатини уюштириш каби масалаларни қамраб олиш режалаштирилган.

Мавзуга оид

Россиядаги халқаро кинофестивалда ўзбек ...

Жорий йил 14-18 ноябрь кунлари Россияда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги XVII «Волоколамс...

Япон маданияти ва тарихини ўрганиш янада...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифини Оролбўйи аҳолиси...

Алишер Навоийнинг ғазаллар тўплами Герма...

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тадбирлари...

Сўнгги янгиликлар