Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Сентябрь/2022   Спорт

Кураш Доминаканда Университет ўйинлари дастурига киритилди

ТОШКЕНТ, 27 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йилдан бошлаб Доминиканда ўзбек кураши ушбу мамлакат Университет ўйинлари дастурига расман киритилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Доминикан Спорт ва дам олиш вазирлиги, Таълим вазирлиги, Миллий Олимпия ҳаракати томонидан ташкил этиб келинадиган мазкур ўйинларда олий билим юртлари талабалари 20 га яқин спорт тури бўйича куч синашади.

Кеча Санто Доминго шаҳрининг Хуан Пабло Дуарте номидаги Олимпия марказида Университет ўйинларининг кураш мусобақалари бўлиб ўтди.

Турнирнинг очилиш маросимида Универсиада ташкилий қўмитаси, Спорт ва дам олиш вазирлиги рахбарияти ҳамда Панамерика Кураш иттифоқи расмийлари иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.

Университет ўйинларининг кураш баҳсларида Санто-Даминго автоном университети, Сантьяго технологик университети, Жанубий технология университети ва бошқа қатор олий таълим масканларидан 100 га яқин полвон ғолиблик учун гиламга чиқди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Маълумот учун, 2018 йил Доминикан ҳукумати томонидан 23 февраль Кураш куни сифатида расман эълон қилинган. Шу куни мамлакатнинг барча штатларида кураш тадбирлари, семинарлар ва мусобақалар ўтказиб келинади.

Доминикан Америка қитъасида кураш марказига айланиб улгурган. Мамлакат ҳукумати ва Кураш федерацияси курашни оммалаштириш мақсадида тизимли ишлар олиб бормоқда.

Мавзуга оид

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кад...

Россия Федерациясининг Урал давлат жисмоний тарбия университети билан олиб борилган онлайн...

Москванинг «Спартак» футбол клуби Остон ...

Москванинг «Спартак» клуби «Уфа» таркибида тўп сураётган ўзбекистонлик Остон Ўруновни ўз с...

Ўзбекистон чавандозлари «Миллатлар кубог...

Шу йил 19-23 апрель кунлари пойтахтимиздаги «Universal Jumping Agro» от спорти клубида Жаҳ...

Сўнгги янгиликлар