Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Ноябрь/2021   Сайлов - 2021

Кувайтда Ўзбекистон Президенти сайловининг якуний натижаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

АЛ-КУВАЙТ, 13 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида мамлакатимизда ўтказилган Президент сайлови якунларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Тадбирга Кувайтда аккредитациядан ўтган дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари, жумладан, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Туркия элчилари таклиф этилди.

Ўзбекистон элчиси Баҳромжон Алоев иштирокчиларни Президент сайлови якунлари, сўнгги йилларда республикада амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самаралари, ташқи сиёсат ютуқлари ҳақидаги маълумотлар билан таништирди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги инаугурация маросимидаги нутқининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига эътибор қаратилди.

Хорижий дипломатия ваколатхоналар раҳбарлари амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, ўзбек халқи бу билан мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнини қўллаб-қувватлаганини қайд этди.

Президент сайлови тинч ва осойишта, сайловчиларнинг фаол иштироки билан  юқори савияда ўтгани алоҳида таъкидланди. Нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, ЕХҲТ ва МДҲ вакиллари, шунингдек, хорижий давлатлардан келган кузатувчилар сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнини бевосида кузатиб борди.

Иштирокчилар Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда барча соҳаларда эришган ютуқлари, республиканинг тинчликпарвар ташқи сиёсати, айниқса, давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиёда интеграцияни мустаҳкамлаш, минтақавий муаммоларни ҳал этиш, жумладан, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш борасидаги ташаббуслари ва аниқ таклифларини юқори баҳолади.

Тожикистоннинг Кувайтдаги элчиси, дипломатия корпуси дуайени Зубуйдулло Зубайдов Ўзбекистон Президенти сайловининг якуний натижалари  Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, халқлар манфаати учун минтақавий интеграцияни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

- Амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг ишончли ғалабаси Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини таъминлаш, минтақамизда яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги машаққатли меҳнат ва саъй-ҳаракатлар юксак баҳолангани самарасидир, - деди Тожикистон элчиси. - Раҳбарларимиз ўртасида ўрнатилган дўстона ва ишончли муносабатлар туфайли сўнгги йилларда Тожикистон-Ўзбекистон алоқалари мутлақ янги босқичга кўтарилиб, стратегик шериклик мазмунига эга бўлди.

Мавзуга оид

Испаниялик халқаро кузатувчилар Ўзбекист...

Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этган испаниялик бир гуруҳ кузатувчилар юртимиздаг...

Сингапурда Ўзбекистон Президенти сайлови...

Бугун маҳаллий вақт билан соат 8:00да Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси ҳузурида ташк...

Ўзбекистон Президенти сайлови Саудия Ара...

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг инглиз тилида чоп этиладиган «Saudi Gazette» нашрида Ўзбе...

Сўнгги янгиликлар