Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Сентябрь/2021   Ватандошларимиз

Кувайтдаги ватандошлар Президент сайловида овоз беришда фаол қатнашишга тайёр

АЛЬ-КУВАЙТ, 27 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида 14-Тошкент сайлов округининг 23-сайлов участкаси ташкил этилди, шунингдек, сайловчиларнинг рўйхати шакллантирилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ватандошларимизни сайловга ҳозирлик кўришнинг бориши ва ўтказилиши ҳамда уларнинг бўлажак сайловдаги иштирокини таъминлаш учун яратилган шароитлар  тўғрисида атрофлича хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон элчихонаси томонидан Кувайтда яшаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган мамлакатимиз фуқаролари билан учрашувлар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Кувайтдаги “Mubarak Al-Kabeer Hospital” йирик тиббиёт муассасасида фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик табобат ходимлари билан бўлиб ўтди.

Тадбир чоғида ватандошларимиз сайлов кампаниясининг бориши, миллий сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар, хорижда сайловчилар рўйхати тузилишининг тартиби билан яқиндан танишди. Таъкидланганидек, бўлажак сайлов янги меъёрлар ва қоидалар билан тўлдирилган Сайлов кодекси асосида, умум эътироф этилган демократик тамойилларга риоя этилган ҳолда очиқлик ва шаффофлик муҳитида ўтади.

Тадбирда иштирок этган юртдошларимиздан бири – реаниматолог шифокор Улуғбек Матчонов кейинги йиллар давомида мамлакатимизда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини ватандошларимиз катта эътибор билан кузатиб бораётганини қайд этар экан, Президент сайлови Ўзбекистоннинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга эканни қайд этди. “Шу нуқтаи назардан кўпмиллатли мамлакатимизнинг бундан кейинги тараққиёти бўлажак сайловнинг натижаларига боғлиқдир. Ушбу муҳим сиёсий тадбирда ватандошларимиз фаол қатнашишга ва ўзлари муносиб кўрган номзодни ёқлаб овоз беришга тайёр”, - деди у.

Мавзуга оид

Яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси Украи...

Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатия ва консуллик муассасалари Украинадан эвакуация қилин...

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Ансан ша...

Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ква...

Тараз шаҳридаги 4-сонли ўзбек мактабига ...

Мамлакатимизнинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Жамбул вилоятида меҳнт мигр...

Сўнгги янгиликлар