Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Маданият

Кувайтдан муносабат: Бухоро шаҳрига «Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри» мақоми берилиши Ўзбекистонда миллий қадриятларни асраш бўйича ислоҳотларнинг халқаро эътирофидир

АЛ-КУВАЙТ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида жорий йил май ойида Бухоро шаҳрида ўтказилган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали натижаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.


Тадбирда Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Каддуми бошчилигидаги Кувайт делегацияси аъзолари, маҳаллий жамоатчилик, бизнес доиралари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатини мамлакатимиз элчиси Баҳромжон Аълоев очиб берди. Дипломат ўз сўзида Ўзбекистонда кейинги йилларда миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга давлат даражасида алоҳида эътибор қаратилаётгани, шахсан давлатимиз раҳбарининг кўмаги ва ташаббуслари билан юртимиздаги қадимий ва бой тарих, ноёб қадрият ва урф-одатлар, анъаналарни тиклаш, халқ ижодиётини ривожлантириш бўйича аниқ ва тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Жумладан, Ўзбекистон Президентининг «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари   тўғрисида»ги қарори қабул қилингани, «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «Уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун кенг имтиёзлар берилаётганлиги маълум қилинди.

Тадбирда Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддуми сўзга чиқиб  Буюк ипак йўлининг маданият, фан ва савдо маркази бўлган қадим Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ва илмий конференция юқори даражада ташкил этилганини таъкидлади.

-Анжуман илк бор ўтказилишига қарамасдан, унинг ишида 58 давлатдан 221 иштирокчи ҳамда 22 давлатдан 33 эксперт қатнашгани Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ушбу соҳага кўрсатилаётган катта эътибордан далолат беради, - деди  Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти. - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек халқининг миллий қадриятларини сақлаш, унинг қадимий анъаналарини тиклаш орқали ўз мамлакатини дунё ҳамжамиятига янада кенг таништирмоқда. Ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовордир. Ўз навбатида, ушбу соҳани ривожлантириш мамлакатда қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон раҳбарияти ва Бухоро вилоят ҳокимлигига  Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини юқори даражада ташкил этгани учун ўз миннатдорлигимни билдираман.

Али ал-Нажада, Кувайт санъат коллежи профессори, Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши аъзоси:

-Республика вилоятларида миллий ҳунармандчилик мактаблари ва марказлари ташкил этилгани ва улардаги шароитлар халқ амалий санъатини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Устахоналардаги ҳунармандлар орасида бир вақтнинг ўзида уч авлод вакиллари – бобо, ўғил ва набиранинг фаолият юритаётгани алоҳида таҳсинга сазовордир. Усталарнинг аксарияти 8- ва 9-авлод эканликлари, баъзиларида отадан ўғилга касбнинг маҳоратини ўргатувчи сир-асрорлар битикланган ҳужжатлар мавжудлиги бизни ҳайратга солди. Энг асосийси, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан барча имкониятлар яратиб берилганига шоҳид бўлдик.

Бухоро шаҳрида ўтказилган Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали доирасида ушбу қадимий шаҳарга «Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри» мақоми берилгани Ўзбекистон томонидан миллий қадриятларни асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган мақсадли ислоҳотларнинг халқаро эътирофидир. 

Азари Қурбон, Кувайт телевидениеси сухондони, санъатшунос:

 - Кўп йиллик тажрибамга қарамасдан, кўҳна Бухоронинг маҳобатли обидалари фонида видеолавҳалар тайёрлаш менга ўзгача ҳис-ҳаяжон бахш этди. Қадимий кўчаларни кезганда буюк бир тарихнинг шоҳиди бўлдим. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, уларнинг чеҳрасининг очиқлиги ва доимо табассумдалиги, охирги йилларда мамлакат ҳаётида амалга оширилаётган катта ўзгаришлардан рози бўлиб яшаётганликлари эътиборимни ўзига тортди.

Мазкур фестиваль ва Бухоро маданияти ҳамда санъати тўғрисида олган видеофильм яқин кунларда тайёр бўлади ва у кенг оммага ҳавола этилади. Аминманки, биз ижодий лойиҳа араб дунёсига Ўзбекистон ва унинг бой тарихи, маданий ва илмий меросини кенгроқ таништириш ишларига хизмат қилади.

Мавзуга оид

ШҲТ жаҳон мероси Ўзбекистон ижодкор ёшла...

Бугун Тошкент фотосуратчилар уйида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ диплом...

Ўзбекистон Москвада очилган “Ҳамдўстлик ...

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида эълон қилинган “Халқ ижодиёти ва маданий мерос йили” тадб...

Самарқанд шаҳрида маданий меросни бошқар...

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида “Ўзбе...

Сўнгги янгиликлар