Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Латвия университетининг Фарғона филиали вилоятда «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 10 нафар фарзандига бепул таълим олиш имкониятини тақдим этади


РИГА, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбай Султонов Ахборот тизимларини бошқариш олий мактаби (Informācijas sistēmu menedžmenta augstskola – ISMA) президенти Роман Дьякон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокараларда Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурида белгиланган  мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини оширишга оид вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Роман Дьякон Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ижобий баҳолаб, таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг юқори салоҳиятини қайд этди. Таълимга йўналтирилган сармоялар бир неча баравар кўп марта ўз самарасини беришига ишонч билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг жорий йилги устувор тараққиёт йўналишларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. У, шунингдек, ISMАнинг Фарғона филиалида вилоятда «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 10 нафар фарзандига бепул таълим олиши учун квота ажратишга тайёрлигини билдирди.

ISMA 1994 йилда Рига авиация университети негизида ташкил этилган. У Швейцариянинг IB (International Baccalaureate) тизими бўйича аккредитациядан ўтган. Таълим муассасасида ахборот технологиялари ва иқтисодиёт, кўчмас мулкни бошқариш, туризм, меҳмонхона ва ресторан бизнеси, бошқа мутахассисликлар бўйича бакалаврлар, магистрлар ва докторантлар ўқитилади.

Университет Латвиянинг хорижда филиал очган биринчи университети ҳисобланади. Мазкур филиал Фарғонада жойлашган.

Мавзуга оид

Бош консулхона меҳнат мигрантлари фаоли...

Мамлакатимизнинг Актаудаги Бош консулхонаси вакиллари ушбу шаҳарнинг 18 кичик-туманида жой...

Польшада бўлиб ўтган Халқаро Осиё конгре...

Ўзбекистоннинг Польшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Бобоев Торун шаҳрида онлайн ш...

Индонезияда Абу Али ибн Сино ҳақидаги «Ш...

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Индонезия Миллий кутубхонасининг катта кинотеатрида режиссё...

Сўнгги янгиликлар