Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Октабрь/2021   Экспорт

Латвиядаги Ўзбекистон савдо уйи мамлакатимиздаги 200 мингдан зиёд ҳунармандларнинг Европадаги манфаатларини ҳимоя қилади

ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда амалий сафар билан бўлиб турган Латвиядаги Ўзбекистон савдо уйининг директори Владимир Галперин мамлакатимиз ҳунармандлари манфаатларини ҳимоя қилувчи «Craft and Art» корхонаси директори Бахтиёр Аллаков билан ҳамкорлик шартномасини имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ҳужжат Владимир Галпирин ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ўртасида ўтказилган музокараларда эришилган келишувлар доирасида тасдиқланди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси мамлакатимизнинг 200 мингдан зиёд хусусий тадбиркорларини ўз атрофида бирлаштиради.

Учрашув натижасида Латвиядаги Ўзбекистон савдо уйи вакиллари жорий йил ноябрь ойига белгиланган Ўзбекистон-Латвия бизнес кенгаши йиғилишига, шунингдек, 2022 йилга режалаштирилган бошқа тадбирларда фаол иштирок этишга таклиф этилди. Ўзбекистон билан ҳамкорликдан манфаатдор латвиялик ҳунармандлар энди «Ҳунарманд» уюшмаси билан ҳамкорликда турли кўргазмаларда иштирок этиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 сентябрь куни Рига шаҳрида Ўзбекистон савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Ригада ташкил этилган савдо уйи икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида доимий алоқаларни ўрнатиш ва Болтиқбўйи давлатлари, Скандинавия, Шарқий, Марказий ва Ғарбий Европа мамлакатларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тизимли экспортини ташкил этишга кўмаклашади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо...

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекисто...

Ўзбекистон 27,6 минг тонна гилос экспорт...

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ма...

Ўзбекистон дунёнинг 12 мамлакатига ипак ...

Жорий йилнинг дастлабки икки ойи мобайнида Ўзбекистон 12 хорижий мамлакатга қиймати 10,5 м...

Сўнгги янгиликлар