Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   Долзарб

Латвиядан муносабат: Расмий Тошкент Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва кўп қиррали шерикликни изчил мустаҳкамлаш тарафдори

РИГА, 28 май. /«Дунё» АА/. Латвия Марказий Осиё ва Яқин Шарқ сиёсий тадқиқотлар халқаро институти президенти Айдин Аскаров Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча ўтказилган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги иштироки бўйича ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Тошкентнинг мамлакатлараро жадал алоқалар ва мулоқотни давом эттириш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари Ўзбекистоннинг нафақат Евроосиё иқтисодий иттифоқи, балки Европа Иттифоқи давлатлари, хусусан, Латвия билан савдо ҳажми ва динамикасини ошириш йўлида ижобий натижалар бермоқда.

Ўзбекистон Президентининг 2 миллиард истеъмолчиси бўлган Жанубий Осиё бозорига энг қисқа йўлни таъминлайдиган Термиз шаҳридан Покистоннинг Пешовар шаҳригача бўлган транс-афғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ошириш тўғрисидаги таклифининг таъминланиши иқтисодий фаоллик ва бизнес ҳаракатчанликни оширишга хизмат қилади.

Умуман олганда, Ўзбекистон Президентининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ўзаро фаол савдо йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, траспорт, транзит ва чегара тартиб-қоидаларини такомиллаштириш, рақамли хизматлар, қишлоқ хўжалиги ва монополияга қарши сиёсат, солиқ ва божхона маъмуриятини такомиллаштириш каби муҳим йўналишларни қамраб олган нутқи ўз мазмун-моҳияти ва аҳамияти жиҳатидан эътирофга лойиғлигини алоҳида таъкидлашни истардим.

Энг муҳими, Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Тошкент Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва кўп қиррали шерикликни изчил мустаҳкамлаш воситасида минтақа давлатларининг барқарор тараққиётини таъминлашга содиқ эканини таъкидлади.

 

 

 

Мавзуга оид

Таиланддан муносабат: Ўзбекистон-Германи...

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель ўртасид...

Ўзбекистон Президенти томонидан амалга о...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатнома...

COVID-19 вируси тарқалган мамлакатлар со...

Хитой Соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитаси маълумотида қайд этилишича, Хитойда жорий йил...

Сўнгги янгиликлар