26/Март/2023 Конституциявий ислоҳотлар
РИГА, 26 март. /«Дунё» АА/. Латвиянинг «LETA» ахборот агентлигининг халқаро янгиликлар муҳаррири Алвис Эглитис Ўзбекистонда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини "Дунё" ахборот агентлиги билан ўртоқлашди:
- Ўзбекистон Конституциясининг янгиланиши мамлакатда сўнгги йиллар давомида амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар жараёнининг мантиқий давоми ҳисобланади.
Конституцияни янгилашда ҳужжат муқаддимасида қайд этилганидек, халқаро ҳуқуқнинг тамойиллари асос қилиб олингани айниқса муҳим жиҳатдир.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бўлими сезиларли даражада кенгайтирилган. Унда мазкур ҳуқуқ ва эркинликлар батафсилроқ баён этилган. Фуқароларнинг давлат томонидан кафолатланган кўплаб ижтимоий ҳуқуқлари таъминланиши ҳам муҳим жиҳатдир. Айниқса, давлат оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини - уларнинг маълумот тўплаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини кафолатлайдиган меъёрни таъкидлашни истар эдим.
Шу тариқа, таклиф этилаётган Асосий қонун лойиҳасининг 1-моддасида қайд қилинганидек, янгиланган Конституция Ўзбекистоннинг демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат сифатида янада равнақ топиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади.