Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Ленинградни фашизм қамалидан озод этишда жасорат кўрсатган ўзбек аскарлари хотирасига атаб ёдгорлик ўрнатилди


САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 17 май. /«Дунё» АА/. Ленинград вилояти, Всеволожск тумани, Керро қишлоғи, Лемболово посёлкасидаги «Лемболовская твердиня» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган ўзбекистонлик аскарлар хотирасига ёдгорлик ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ёдгорлик очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ходимлари, Россияда истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари, Ленинград вилояти Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, миллатлараро ва динлараро муносабатлар ва Ташқи алоқалар қўмиталари мутасаддилари, депутатлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ёдгорлик Бош консулхона қошида тузилган ўзбек диаспораси вакилларидан иборат Жамоат маслаҳат кенгаши ва ушбу вилоятдаги ўзбек диаспораси аъзолари томонидан Ленинград вилояти Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, миллатлараро ва динлараро муносабатлар қўмитаси кўмагида ўрнатилди.

1941 йил сентябрь ойида Лемболово посёлкасида фин қўшинларининг ҳужуми 23-армия бўлинмаси томонидан тўхтатилади ва ушбу ҳудуд 1944 йилгача Ленинград шимолий мудофаа чизиғига ўтади.

Тадбирда сўзга чиққан маҳаллий ҳукумат вакиллари фашизмга қарши мардонавор курашган ўзбек йигитларининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини таъкидлади.

Ленинград вилояти Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, миллатлараро ва динлараро муносабатлар қўмитаси раиси В.Бурак Иккинчи жаҳон уруши йиллари ҳақида тўхталар экан, унда қарийб 2 миллионга яқин ўзбекистонлик аскар фронтга жалб этилгани, уларнинг 500 мингдан ортиғи  урушда ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолганини айтиб ўтди. Бундан ташқари, 1941 йилдан бошлаб уруш ҳудудларидан 1 миллиондан ортиқ аҳоли Ўзбекистонга эвакуация қилингани,  шундан 200 минг нафардан ортиғи ёш болалар бўлгани, улардан  5 минг нафари айнан Ленинград вилоятидан эканлиги алоҳида қайд этилди.

Иштирокчилар Ленинградни қамалдан озод этишда жонбозлик кўрсатган, Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган Набижон Мингбоев номини алоҳида эсга олди.

Н.Мингбоев 1918 йил 12 февраль куни Наманган вилоятида туғилган. 1941 йил армияга чақирилган. Набижон 1944 йил 10 июнь куни Всеволожск тумани Лемболово қишлоғи яқинидаги жангда взвод командирини алмаштиради ва ҳужумга ўтган ҳолда душман позицияларини эгаллайди. Ушбу жангда жароҳат олганига қарамасдан курашни давом эттиради. 1945 йил 24 март куни Набижон Мингбоев Қаҳрамон унвони билан тақдирланган.

Маҳаллий ҳукумат вакиллари «Лемболовская твердиня» ёдгорлик мажмуасида ўзбекистонлик аскарлар хотирасига ўрнатилган меъморий ёдгорлик ҳудудида келажакда Набижон Мингбоев шарафига алоҳида ёдгорлик ўрнатилишини маълум қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Маутхаузен концлагери қурбонл...

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Маутхаузен концлагери озод этилганининг...

Минскда ўтган фотокўргазмада ўзбек жангч...

Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлат Ҳамдўстлигига раислиги доирасида жорий йилнинг...

Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейи – авлодл...

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Тошкентда ўтказилг...

Сўнгги янгиликлар