Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Август/2020   Долзарб

«LETA» агентлиги: БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон Президентига тегишли


РИГА, 12 август. /«Дунё» АА/. Латвиянинг «LETA» Миллий ахборот агентлиги 12-13 август кунлари видеоконференция шаклида ўтказилаётган Инсон ҳуқуқлари  бўйича Самарқанд форуми ҳақида латиш, инглиз ва рус тилларида ахборот нашр этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Бу ушбу  мавзудаги иккинчи халқаро форумдир, деб хабар беради агентлик. Форумнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш. Мазкур мавзудаги биринчи халқаро анжуман — Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми 2018 йил 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унинг иштирокчилари қабул қилган Самарқанд декларацияси 2019 йил 6 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 73-сессиясининг ҳужжати сифатида тарқатилган. Бундан ташқари, форум якунларига кўра ушбу тадбирни ҳар икки йилда бир марта ўтказишга келишиб олинган эди”.

Агентлик форум кун тартибига ёшларнинг БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадлари ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасидаги Умумжаҳон дастурини амалга оширишдаги ўрни билан боғлиқ масалалар киритилганини хабар қилган. Шунингдек, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳаси муҳокама қилинади.

«LETA»  БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёевга тегишли экани ва у БМТнинг 72-Бош ассамблеясида илгари сурилганини таъкидлаган.

Мавзуга оид

Моҳд Юсуф Бин Ҳожи Усмон: Ўзбекистоннинг...

Малайзия Ислом цивилизацияси институти директори, Миллий университет профессори Моҳд Юсуф ...

Президент ташрифи аҳоли руҳини кўтарди...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига етиб келди. ...

Инна Стеценко: Самарқанд форуми резолюци...

Болтиқбўйи халқаро академияси (Латвия) проректори, профессор Инна Стеценко...

Сўнгги янгиликлар