Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Январь/2023   Ҳамкорлик

Литва Ўзбекистонни ривожланишнинг устувор ҳамкорлари рўйхатига киритди

РИГА, 30 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Литвадаги элчиси Қадамбjй Султонов Литва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мантас Адоменас билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон-Литва ҳамкорлигига оид кенг кўламли масалалар, жумладан, парламентлараро йўналиш орқали ва халқаро кўп томонлама тузилмалар доирасидаги сиёсий мулоқот даражасини оширишга қаратилган амалий қадамлар, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистонга молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш ҳажмини ошириш, икки томонлама муносабатларнинг турли соҳаларини тартибга солувчи шартномавий-ҳуқуқий заминни кенгайтириш билан боғлиқ масаларлар атрофлича муҳокама қилинди.

Мантас Адоменаснинг айтишича, Вильнюс Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган чуқур ўзгаришларни ижобий баҳолар экан, Ўзбекистон Литванинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шеригига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Бу борада Литва Ўзбекистонни ривожланишнинг устувор ҳамкорлари рўйхатига аллақачон киритган.

Таъкидланганидек, бундай мақом Ўзбекистонга кўрсатилаётган молиявий, техник ва грант ёрдами ҳажмини, жумладан, Европа Иттифоқининг турли ихтисослаштирилган дастурлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Учрашувда 2023 йилда бўлажак алоқалар жадвали, кун тартиби ва даражаси ҳам муҳокама қилинди, кўп қиррали Ўзбекистон-Литва ҳамкорлигини ривожлантиришнинг амалий масалалари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Фарғонанинг Корея республикаси билан таъ...

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Жанубий Кореянинг «Edulink Global» компанияси раҳб...

Япония медиакомпанияси томонидан Самарқа...

Ўзбекистоннинг Токио шаҳридаги элчихонаси томонидан мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг т...

Самарқанд вилояти делегацияси Индонезия ...

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов бошчилигидаги делегация Индонезия парла...

Сўнгги янгиликлар