Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Сентябрь/2022   Иқтисодиёт

Лондонда Британия-Марказий Осиё бизнес кенгаши уюшмасининг асосчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ЛОНДОН, 15 сентябрь. /«Дунё» AА/. Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси “Британия-Марказий Осиё бизнес кенгаши” (Central Asia British Business Council, CABBC) уюшмасининг асосчиси Дариус Насими билан учрашув уюштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда Д.Насимининг Ўзбекистонга сафари натижалари юзасидан ўзаро фикр алмашиш ҳамда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Британия бозорига экспорти ҳажмларини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, Д.Насими 2022 йил 29 августдан 2 сентябрга қадар Ўзбекистонда бўлиб, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Савдо ва саноат палатаси, ИТСВ қошидаги Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказган эди.

Д.Насимининг фикр билдиришича, Ўзбекистонда бўлиб ўтган учрашувлар жуда мазмунли кечди. У Британия билан тўқимачилик саноати билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Британиянинг машҳур компанияларини Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотларини сотиш занжири жараёнига жалб этиш учун бугунги кунда катта имкониятлар мавжуд. Суҳбатдош бу борадаги ҳамкорлик катта истиқболга эга эканлигини айтди.

У Ўзбекистоннинг тўқимачилари билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш учун қуйидаги таклифларини билдирди:

Биринчидан, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси раҳбариятининг Буюк Британияга сафарларини жорий йил ноябрь-декабрь ойларида ташкил қилиш ва унинг доирасида Британия ишбилармон доиралари вакиллари учун соҳанинг инвестиция ва экспорт салоҳияти тақдимотини ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, Британиянинг “Primark” ҳамда бошқа йирик савдо тармоқлари вакиллари билан ўзбек томонининг музокараларини ташкил этиш имконияти мавжуд.

Иккинчидан, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси билан биргалиқда Лондон шаҳрида Ўзбекистон савдо уйини ва шоу-румини очиш, шу билан бирга, Британия ўрта ва кичик бизнес вакиллари ҳамда корпоратив мижозлар буюртмаларини Ўзбекистонда жойлашган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга юбориш, келгусида эса ишлаб чиқаришни йўлга қўйилса айни муддао бўлади.

Учинчидан, Ўзбекистоннинг худудларидан бирида Британия ва Европа мамлакатлари бозорига мослаштирилган юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш ва шу мақсадда инвестиция жалб этиш. Бу йуналишда тўқимачилик чакана савдо офислари билан яқин ишлаш ва соҳага оид кўргазмаларда фаол қатнашиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Тўртинчидан, Самарқанд ва Бухоро ҳокимликлари томонидан Британия компаниялари учун алоҳида тақдимотлар ташкил этиш ва ушбу ҳуддудлардаги корхоналарнинг Лондон, Бирмингем ва Манчестер шаҳарлари ишбилармон вакиллари билан тўғридан-тўғри кооперация алоқаларини ўрнатиш зарур.

Д.Насими ўзи олиб борган маркетинг изланишлари натижаларига кўра ўзбек тўқимачилик соҳасини мамлакат иқтисодиётининг “ўсиш драйверига” айлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигига амин бўлганини маълум қилди. “Бунга Ўзбекистонда йирик хомашё базасининг мавжудлиги, мамлакат ҳукумати жабҳани янада ривожлантириш учун кўраётган чора-тадбирлар ва Британиянинг имтиёзлар умумий тизимининг кенгайтирилган схемасида («GSP Enhanced framework») бенефициар-мамлакати мақомини берилиши муҳим ахамият касб этади”, деди у.

Мавзуга оид

Халқаро рейтинг ташкилотлари Халқ банки ...

«Fitch Ratings» ва «S&P Global Ratings» халқаро рейтинг ташкилотлари пандемия шароитида ҳа...

70 та инвестор Ўзбекистонда шамол элeктр...

Ўзбекистонда қуввати 100 МВт га тенг бўлган биринчи шамол электр станцияси (ШЭС) қурилиши...

ИТСВ: Стандартлаштириш ва техник жиҳатда...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Президентининг «Техник жиҳатдан тартиб...

Сўнгги янгиликлар