Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


13/Июль/2021   Экспорт

Лондонда ўзбек маҳсулотларининг Ғарбий Африка бозорларига етказиб берилиши масалалари муҳокама этилди


ЛОНДОН, 13 июль. /«Дунё»/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Буюк Британиянинг «Colobus Consulting Ltd» компанияси директори  Кристофер Тиафониус билан онлайн-музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Гана ишбилармон доиралари ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳам иштирок этган мазкур мулоқотда қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан турли жабҳаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва компаниялар ўртасида тўғридан-тўғри савдо алоқаларини ўрнатиш, жумладан, Ўзбекистондан автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Музокаралар якунлари бўйича жорий йилнинг кузида Гана ва Буюк Британия тадбиркорларининг Ўзбекистонга савдо миссиясини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

«Colobus Consulting Ltd» компанияси 2018 йили ташкил топган. У сармоялар киритишга ҳамда Осиё ва Африка мамлакатларининг, жумладан, Гананинг ривожланаётган бозорларидаги активларини бошқаришга ихтисослашган. Гана Африка минтақасининг энг изчил ривожланаётган мамлакатларидан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид

Латвиядаги Ўзбекистон савдо уйи мамлакат...

Мамлакатимизда амалий сафар билан бўлиб турган Латвиядаги Ўзбекистон савдо уйининг директо...

Ўзбекистон вакиллари ўсимликлар каранти...

Ўзбекистон ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори Иброҳим Эргашев бошчили...

Ўзбекистон Франция бозорига дуккакли маҳ...

«Global Export» компанияси Ўзбекистон элчихонаси ва Экспортни ривожлантириш агентлиги кўма...

Сўнгги янгиликлар