Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Март/2023   Факт

«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони «Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида топширилади

ТОШКЕНТ, 18 март. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президенти  «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги  қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ҳужжатда таъкидланганидек, сўнгги йилларда маҳалланинг жамият ижтимоий-иқдисодий ҳаётидаги  алоқадорлигини янада кучайтириш, хусусан бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли бешлигининг ўзаро мувофиқлаштирилган фаолияти йўлга қўйилиб, жойлардаги муаммоларни маҳалланинг ўзида аниқлаб, уларни комплекс ёндашув асосида ҳал этиш амалиёти жорий этилди.  

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида ушбу вазифаларни  янада жадаллаштириш ва маҳалла ходимларини рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш орқали  уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш назарда тутилган.

Жумладан,  қарор билан  Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 13 июлдаги «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш  тўғрисида»ги қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

 Унга кўра, «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини топшириш вақти 1 сентябрь - Мустақиллик куни арафасидан 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни арафасига кўчирилди.

Бундан ташқари, кўкрак  нишонини муносиб номзодларга топшириш вазифаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги зиммасига юкланди.

Мавзуга оид

Тошкентда бошланган «InnoWeek.Uz-2022» ҳ...

Кеча «InnoWeek.Uz-2022» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади...

Конституция байрами арафасида Қорақалпоғ...

Мўйноқ туманида Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўмаги...

Ўзбекистон МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаш...

Бугун Остона шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси ўз ишини...

Сўнгги янгиликлар