Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Март/2021   «Дунё» АА репортажи

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўтган йилдаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилмоқда


ТОШКEНТ, 19 март. /"Дунё" АА/. Бугун пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида "Маҳалла институтининг давлат ва жамоат бошқарувидаги ўрни" мавзусида халқаро брифинг ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда воқеа жойидан “Дунё” АА мухбири Зафар Йўлдошқулов.

Брифинг иштирокчиларига Ўзбекистонда маҳаллалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ноёб вазирликни ташкил этишнинг ижтимоий эҳтиёжи, янги давлат органи томонидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар тўғрисида маълумот тақдим этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида Тошкент шаҳри Миробод туманидаги “Афросиёб” ва Учтепа туманидаги "Шарқ юлдузи" маҳаллаларига ташриф буюриш режалаштирилган. Мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари ушбу маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

 

 

Мавзуга оид

ИТБ Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик ...

Бугун Тошкентда коронавирус пандемияси даврида биринчи марта оффлайн шаклда ўтаётган ИТБни...

Фоторепортаж: «ИННОПРОМ. Ўзбекистонда ка...

5-7 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ»да биринчи марта «ИННОПРОМ. Ўзбекисто...

Тошкентда Ислом тараққиёт банки Бошқарув...

Бугун Ўзбекистон пойтахтида Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғи...

Сўнгги янгиликлар