Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Февраль/2020   Бухоро - Ислом олами маданияти пойтахти

Маданият вазирлигида ISESCO делегацияси билан учрашув ўтказилди


ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида мамлакатимизда бўлиб турган  ISESCO делегацияси билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

 Тадбирда жорий йил апрель ойида  ўтказиладиган «Бухоро – 2020 йилда ислом олами маданияти пойтахти» тадбирларига тайёргарлик масалалари юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, ISESCO делегацияси 19 февраль куни Бухоро шаҳрига бўлди. Меҳмонлар шаҳарда мазкур катта тадбирни ўтказиш билан боғлиқ ишлар билан яқиндан танишди.   

— Бухоро ислом цивилизацияси ривожига жуда ҳам катта ҳисса қўшган. Шаҳарнинг 2020 йилда ислом олами маданияти пойтахти, деб эълон қилинишида ҳам катта маъно бор, — деди маданият вазири Озодбек Назарбеков. — Биз мазкур шарафли номни юксак қадрлаймиз ва унинг дорасида ўтказиладиган барча анжуманларни юқорида даражада ташкил этишга ҳаракат қиламиз. Бу борада ISESCO билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз.

Суҳбатда  юртимизнинг  зиёрат туризми бўйича имкониятлари юқори экани, хусусан,  ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд ва Имом Бухорий мақбараларини умрида бир маротаба зиёрат қилишни орзу қиладиган миллионлаб мусулмонлар борлиги қайд этилди. Шунингдек, уларни жалб этиш учун юртимизнинг зиёрат туризми ва муқаддас динимиз йўлида хизмат қилган аждодларимиз ҳақида медиа материаллар,  кинофильмлар яратиш кераклиги таъкидланди.

— Албатта бугунги учрашувда кўтарилган масалалар жуда долзарб. Юртингиз алломалари ислом оламида катта мавқега эга. Улар динимиз софлигини сақлашда беқиёс хизмат қилганлар, — деди ISESCO Бош директори ўринбосари Рихиати Салих Нажиб. — Сафаримиз давомида Ўзбекистон Бухоронинг 2020 йилда ислом олами маданияти пойтахти, деб эълон қилиши муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни юқори даражада ташкил этишига ишонч ҳосил қилдик.

Учрашувда томонлар ҳамкорлик йўналишлари юзасидан келишиб олди.

Мавзуга оид

«Кампирак девори»нинг узунлиги 336 кило...

Бухоро тарихи ҳақидаги асл ҳақиқатлар шаҳардаги қадимий бинолар ва бугунги кунда айрим жой...

Саййид Амир Кулол: Илм талабида оловли ё...

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ТФан, таълим ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (...

Мир Араб мадрасаси - асрлар синовидан ўт...

Юртимиз азалдан ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири бўлган....

Сўнгги янгиликлар