Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Июнь/2020   Буюк ғалабага 75 йил

Мадридда Иккинчи жаҳон урушида ҳалоқ бўлганлар хотираси ёд этилди


МАДРИД, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси вакиллари МДҲ мамлакатлари дипломатик миссиялари раҳбарлари ва ходимлари билан биргаликда Испанияда фуқаролар уруши (1936-1939 йиллар) йилларида республика армияси сафида жанг қилган совет аскарлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

1936-1939 йилларда Испания фуқаролар урушида жанг қилган совет кўнгиллилари хотирасига ўрнатилган ҳайкал 1989 йил 9 майда Мадриднинг Фуенкаррал қабристонида очилди.

Мамлакатлар делегацияларига Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Сербия элчилари ҳамда Испания жамоат ташкилотлари вакиллари бошчилик қилди.

Дипломатлар тадбир иштирокчиларини қутлаб, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан табрикладилар.

Тадбирда ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган улкан ҳиссаси алоҳида қайд этилди. Мадриддаги элчихонамиз ходимлари ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган аксарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Мавзуга оид

Иккинчи жаҳон уруши йиллари Беларусь туп...

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси бош муҳаррири, ёзувч...

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Москвадаги ғалаб...

21 июнь куни Москва шаҳридаги Қизил майдонда тайёргарликнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Ун...

Президент фахрийларни байрам билан табри...

Ғалаба боғидаги амфитеатрда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бў...

Сўнгги янгиликлар