Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Май/2021   Долзарб

МАГАТЭ Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг тадқиқот ядро реактори хавфсиз ишлаши учун махсус ускуналар етказиб беради


ВЕНА, 6 май. /«Дунё» АА/.  2021 йилнинг охирига қадар Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти (ЯФИ) тадқиқот ядро реакторининг автоматик қувватни бошқариш тизими учун мўлжалланган махсус ускуналар билан таъминланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, МАГАТЭ ўтган ўн йил мобайнида техникавий ёрдам лойиҳалари орқали мамлакатимиз Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти илмий-тадқиқот ядро реакторининг энг муҳим тугунлари ва тизимларини модернизациялашга кўмаклашмоқда. Лойиҳалар доирасида замонавий назорат-ҳимоя тизими жорий этилади, дозиметрия, электр таъминоти, шошилинч шамоллатиш тизимлари модернизация қилинади ва совутиш тизими элементлари алмаштирилади.

Яқинда МАГАТЭ техникавий ҳамкорлик бўлими «Ядро физикаси институти тадқиқот ядро реакторининг ядровий хавфсизлигини ошириш ва  самарали ишлатилишини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ЯФИ тадқиқот ядро реакторининг автоматик электр назорат тизими учун мўлжалланган махсус ускуналарни етказиб бериш бўйича Россиянинг «СНИИП-СИСТЕМАТОМ» компанияси билан шартнома имзолади.

2021 йил охиригача етказилиши режалаштирилган мазкур ускуналар ядро реакторининг хавфсизлиги таъминлайди, шунингдек, ундан фойдаланиш тезлигини оширади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳанинг муҳим таркибий қисми кадрлар малакасини оширишга қаратилган. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти мутахассисларининг МАГАТЭ томонидан ўтказиладиган ўқув курслари ва  семинарларда иштироки ҳамда етакчи хорижий марказларга илмий сафарларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган  2020 йилда МАГАТЭ COVID-19 тарқалишига қарши кураш доирасида мамлакатимизнинг учта тиббиёт муассасасига умумий қиймати 405 минг евро миқдоридаги коронавирусни аниқлаш учун тест тизимларини бепул тақдим этган эди. Техник ҳамкорлик лойиҳалари доирасида кўп функцияли диагностик гамма-камераси Тошкент Эндокринология институтига етказиб берилди. Наманган онкология марказига радиацион-терапия замонавий ускуналари ва Самарқанд давлат университетининг ўқув лабораторияларига қурилмалар тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди.

Мавзуга оид

Юлия Савич: Конституция қабул қилинган к...

Ўмондаги ўзбек диаспораси фаоли Юлия Савич Ўзбекистон Республикаси Конититуциясининг 28 йи...

Беларусь элчиси: Ўзбекистон Президенти т...

Беларусь элчиси Леонид Маринич “Дунё” АА мухбирига берган интервьюда Президент Шавкат Мирз...

Берлиндан муносабат: Ўзбекистон - Герман...

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Инсон ҳ...

Сўнгги янгиликлар