Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Октабрь/2020   Долзарб

МАГАТЭ Ўзбекистонга қиймати 1 миллион евро бўлган ускуналарни етказиб беради

ВЕНА, 6 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гроссига МАГАТЭда доимий вакил сифатида ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Суҳбат чоғида Рафаэль Гросси Ўзбекистондаги энергетика саноатида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан мамлакатда атом энергетикасини барпо этиш тўғрисидаги қарордан яхши хабардор эканини таъкидлади.

МАГАТЭ бош директори Ўзбекистон ядровий инфратузилмасини комплекс баҳолаш бўйича миссияга тайёргарлик кўришдаги муваффақиятли ҳамкорликни таъкидлаб, мамлакатимизда атом электр станциясини қуриш жараёнида фаолиятнинг барча соҳаларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

У Ўзбекистонда объектларнинг ядровий ва радиацион хавфсизлигини таъминлаш борасида кўп ишлар қилингани, соғлиқни сақлаш соҳасида муваффақиятли ҳамкорлик амалга оширилаётгани, ядро фани ва технологияларини, айниқса, республика қишлоқ хўжалигида кенг қўллаш борасида биргаликда ишлаш имконияти мавжудлигига эътибор қаратди.

Коронавирус пандемияси сабабли кечиктирилган қатор қўшма тадбирлар албатта ўтказилишига ишонч билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўзида МАГАТЭ мамлакатимизга Сovid-19 тарқалишига қарши курашиш жараёнида учта тиббий муассасага коронавирусни аниқлайдиган умумий қиймати 405 минг евролик тест тўпламларини тақдим қилди.

Техник ҳамкорлик лойиҳалари доирасида Тошкент эндокринология институтига кўп функцияли диагностика гамма камераси етказиб берилди. Наманган онкологик марказига радиация терапияси учун замонавий ускуналар ва Самарқанд давлат университетининг ўқув лабораториялари учун мосламалар етказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ускуналарнинг нархи қарийб 1 миллион еврони ташкил қилади.

 

Мавзуга оид

Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон Презид...

Бугун Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги М...

Ўзбекистонда янги молиявий назорат инспе...

Президент «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ош...

Ўзбекистон Президентининг Бирлашган Милл...

Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи Кувайт ижтимоий-с...

Сўнгги янгиликлар