Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Сентябрь/2020   Жамият

Махсус поездда Самарадан 922 нафар юртдошимиз олиб келинди

САМАРҚАНД, 4 сентябрь. /«Дунё» АА/. Махсус поездда Самарадан  йўлга чиққан 922 нафар юртдошимиз Самарқанд шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун «Тошкент – Кинел –Тошкент»  йўналишида махсус поезд рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. 

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 31 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти поездида 922 нафар юртдошимиз “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга йўлга чиққан эди.

Мазкур поезд 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.

Мавзуга оид

Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари м...

Хабар қилинганидек, 2020 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати т...

Лейден университетида Шарқ мутафаккирлар...

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари билан ...

Адлия вазири: биз ҳамкорлик қилишга тайё...

Аввал хабар қилганидек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигид...

Сўнгги янгиликлар