Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Июль/2021   Таълим

Мактабгача таълим вазири Юнеско Бош директорининг таълим бўйича ўринбосари Стефания Жаннини билан учрашди


ТОШКЕНТ,  17 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Юнеско Бош директорининг таълим бўйича ўринбосари Стефания Жаннини билан учрашиб, таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.

Учрашув доирасида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижалар, шунингдек, келгуси йилларда мактабгача таълим соҳасида ривожланишнинг истиқболли йўналишлари бўйича масалалар муҳокама қилинди.

 Шунингдек, учрашув натижасида 2022 йилнинг кузида Тошкент шаҳрида илк ёшдаги болаларга тарбия ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференциясини ўтказиш масаласи келишилди.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йил 27-29 сентябрь кунлари Москвада Юнесконинг Биринчи илк ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш ва таълими бўйича Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтган, унда дунё бўйлаб болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Мавзуга оид

Туркиялик мутахассис билан маҳорат дарси...

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) журналистика факультети талаб...

Ўзбекистон ва Россия мактаб ўқувчилари у...

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги делегацияси Россия Федерациясига амалий ташрифи чоғида М...

Фарғонада муҳандислик, машинасозлик, меъ...

Ўзбекистон дипломатлари Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари билан биргаликда янги Ўзбекис...

Сўнгги янгиликлар