Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Сентябрь/2022   Ҳамкорлик

Малайзия тадбиркорлик ва кооперативларни ривожлантириш вазирлиги қошидаги давлат корпорацияси мамлакатимиз билан ўзаро ҳамкорликдан манфаатдорлик билдирди

КУАЛА-ЛУМПУР, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Малайзия тадбиркорлик ва кооперативларни ривожлантириш вазирлиги қошидаги “SME Corporation Malaysia” давлат корпорацияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбиркорликни ривожлантириш вазирлигининг бўлими ҳисобланадиган “SME Corporation Malaysia” мамлакатда кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш, молиялаштириш, ривожлантириш ва рақамлаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари учун консалтинг хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади.

Бундан ташқари, корпорация ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини таъминлаш, ҳалол саноат ва экспорт операцияларини амалга ошириш соҳасида малака ошириш курсларини ҳам ташкил этади.

Тадбирда Малайзия томонига Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар, агентликнинг фаолияти, вазифалари ва режалари ҳамда республикада аҳолининг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган «Ҳар бир оила – тадбиркор» ва «Аёл тадбиркор» каби дастурлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув давомида “SME Corporation Malaysia”нинг Халқаро алоқалар департаменти директори ўринбосари Нур Сухада Аҳад учрашув иштирокчиларини корпорация фаолияти билан яқиндан таништирар экан, Ўзбекистон Малайзиянинг Марказий Осиёдаги асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири эканлигини, шунингдек, икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик иқтисодиётнинг ажралмас бўғини бўлган кичик ва ўрта бизнес соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг ривожи учун хизмат қилишини таъкидлади. 

Шунингдек, музокаралар давомида икки ташкилот ўртасида ҳамкорликнинг аниқ мақсад ва йўналишларини белгилаб олиш бўйича “Йўл харитаси” ва томонлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳини тузиш ҳамда мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқишда малайзиялик мутахассисларни таклиф этиш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар натижасида “SME Corporation Malaysia” давлат корпорацияси ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ўртасида жорий йилнинг ноябрь ойида ўзбек томонининг мамлакатимиз ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегациясини Малайзияга сафарини ташкил этиш, сафар доирасида Ҳамкорлик меморандумини имзолашга, шунингдек, икки давлат ташкилоти ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида қўшма бизнес-форум ўтказишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Бухоро вилоятида Ҳиндистоннинг етакчи ол...

Республикамизда АКТ тизимини янада ривожлантириш, илғор хорижий тажрибани жалб қилишга кўм...

Жанубий Кореялик ҳамкорлар билан Қўқон ш...

Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жанубий Кореянинг йирик қурилиш компанияла...

Чехия гематологлари билан ўзаро ҳамкорл...

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг яқинда Чехияга уюшт...

Сўнгги янгиликлар