Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

18/Октабрь/2021   Сайлов - 2021

Малайзияда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз жараёни давом этмоқда


КУАЛА-ЛУМПУР, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси ҳузуридаги 25-сайлов участкасида ватандошларимиз муддатдан олдин овоз бериш жараёнида ўзлари танлаган номзодни сайлашда фаоллик кўрсатаяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

Малайзияда вақтинча яшаётган ёки таълим олаётган, 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун сайлов участкасига келиш имконияти бўлмаган юртдошларимиз 14-20 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бераяпти.

Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган сайлов участкасида ватандошларимизга муддатидан олдин овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирланди. Жумладан, сайлов Малайзияда пандемия билан боғлиқ  қабул қилинган чекловларга қатъий риоя қилган ҳолда бўлиб ўтаяпти.   

Муддатдан олдин овоз беришга келган ватандошларимиз давлатимиз раҳбарлиги учун курашаётган номзодларнинг дастурлари билан танишиб, ўзлари муносиб билган даъвогарга овоз бераяпти.  Сайлов жараёни миллий сайлов қонунчилиги, хусусан, янги қабул қилинган Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссияси йўриқномаси асосида  ташкил этилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳуз...

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонасида жорий йил 24 октябрь куни юртимизда ўтказиладиган...

Исроилда бўлиб турган ватандошлар Ўзбеки...

Кеча мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган участка сайлов комисси...

Ўзбекистон элчиси Литвада юртдошларимизн...

Элчи Қадамбой Султонов Вильнюсда Литванинг етакчи олий таълим муассасалари - Вильнюс унив...

Сўнгги янгиликлар