Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Март/2023   Ватандошларимиз

Малайзияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ёшлар жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирмоқда

КУАЛА-ЛУМПУР, 31 март. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси томонидан Малайзиянинг “Сity” университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ёшлар иштирокида конституциявий ислоҳотларга бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


1984 йилда ташкил этилган “City” университети Малайзиянинг етакчи ҳусусий университетларидан бири бўлиб, у Австралия, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан таълим дастурларини амалга ошириб келмоқда. Жумладан, ҳозирги вақтда “City” университети ва Самарканд Давлат чет тиллар институти ўртасида (2 диплом) таълим дастурлари ташкил этилган.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган мақсад “инсон – жамият – давлат” тамойилига асосланган ҳолда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини конституция даражасида мустаҳкамлашдан иборатлиги таъкидлаб ўтилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳасида ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилаётганлиги қайд этилди.

Шунингдек, иштирокчилар 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойиллари ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг иқтисодий, ижтимоий жабҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, эришилаётган муваффақиятлар ва ўзгаришлар ҳақида хабардор қилинди.

Ўз ўрнида ўзбекистонлик талаба ёшлар жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдиришди.

Мавзуга оид

9 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ўзбекист...

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси Ўзбекистон ИИВ ва Санкт-Петербург во...

Урал давлат юридик университетида таҳсил...

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консули Абдусалом Ҳотамов Урал давлат юридик универси...

Саудия Арабистонида Ўзбекистон Конституц...

Ўзбекистоннинг Ар-Риёд шаҳридаги элчихонасида Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган юртд...

Сўнгги янгиликлар