Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Малайзиядаги ватандошимиз: Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизни янада ривожлантириш учун асос бўлади

КУАЛА-ЛУМПУР, 28 июнь. /«Дунё» АА/. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилгани муносабати билан Малайзиянинг Утара университети математика кафедраси катта ўқитувчиси Ҳабибулла Аҳадқулов “Дунё” ахборот агентлигига ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.


–  Мен кўп йиллардан буён Малайзияда истиқомат қилиб, илм-фан соҳасида ўз меҳнат фаолиятимни амалга ошириб келаётган бўлсамда, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан таълим соҳасида юз бераётган ижобий ўзгаришлардан яхши хабардорман.

Ўзбекистонда амалга оширалаётган ижобий ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайман. Шу кунларда хорижда бўлиб турган ватандошларимизнинг эътибори “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилганига қаратилган.

“Халқ сўзи” газетаси веб-сайтида умумхалқ муҳокамасига қўйилган ушбу Конституциявий қонун лойиҳаси билан яқиндан танишиб чиқдим.

Хусусан, мазкур қонун лойиҳасининг 41-моддасига (Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга) “Ҳар ким давлат таълим ташкилотларида танлов асосида бепул олий маълумот олишга ҳақли” мазмундаги қўшимчани киритиш таклифи ўзбекистонлик ёшларимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун хизмат қилади, деган умиддаман.

Шу билан бирга, янги Конституцияга киритиш таклиф этилаётган барча ўзгартириш ва қўшимчалар умумхалқ референдумида тасдиқланиб, қабул қилинса бу, албатта, мамлакатимизни янада ривожлантириш учун асос бўлади, деб ҳисоблайман.

Мавзуга оид

Жиддадан муносабат: Конституциявий ислоҳ...

Саудия Арабистонидаги бухорийлар диаспораси вакили Абдулазиз Турди Наманганий «Дунё» АА уч...

Умумхалқ муҳокамасига чиқарилган Констит...

«Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Конс...

Малайзиядан муносабат: Асосий қонунни я...

«Kingsley Strategic Institute» ижрочи директори Макс Сей (Малайзия) Ўзбекистонда амалга о...

Сўнгги янгиликлар