Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Июнь/2021   Долзарб

Малайзиядан муносабат: Ерни онлайн ким-ошди савдолари орқали сотиш ушбу соҳадаги шаффофликни таъминлайди


ТОШКЕНТ, 19 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони Малайзиянинг ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлилий ва илмий-академик доираларида қизиқиш уйғотди, дея хабар беради «Дунё» мухбири.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, иқтисод фанлари доктори, «Putra» университети катта илмий ходими, «Fuoka» ёш тадбиркорлар ассоциацияси президентининг маслаҳатчиси, «Shunde» Малайзия - Хитой ассоциацияси вице-президенти Чи Чи Минг ушбу ҳужжат аҳамиятини қуйидагича изоҳлади:

- Қабул қилинган Фармон ер муносабатларини амалга оширишда тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уни бозор активига айлантиришга кўмаклашади. Буларнинг барчаси, менинг фикримча, мамлакатнинг обрўсини янада оширишга ҳамда хорижий компаниялар учун ишончли барқарор шерик сифатидаги эътиборини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шубҳасиз, ушбу қарор ҳамма учун ер участкаларини ажратишнинг шаффоф, бозор тамойиллари асосидаги ва тенг ҳуқуқли тартиби жорий этилишини таъминлагани баробарида ер эгаларига мулк ҳуқуқларини кафолатлайди, уларни фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритади.

Онлайн ким-ошди савдолари орқали ер участкаларини сотиш ушбу соҳанинг шаффофлигини таъминлайди ва аҳоли даромадларининг ошишига хизмат қилади.

Умуман олганда, давлат раҳбари томонидан ер муносабатлари соҳасида қабул қилинган Фармон Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришнинг яна бир муҳим механизмига айланади ва республикада экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвесторлар учун янги имкониятлар эшикларини очади, деб ўйлайман.

Мавзуга оид

Туркий кенгаш Соғлиқни сақлаш бўйича илм...

Туркий кенгаш Соғлиқни сақлаш бўйича илмий гуруҳининг биринчи видеоконференцияси бўлиб ўтд...

Саудия Арабистони компанияси Жануби-Шарқ...

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси...

МОХИ эксперти: Ўзбекистон томонидан илга...

Марказий Осиё халқаро институтининг тарихий-маданий меросни ўрганиш ва гуманитар тадқиқотл...

Сўнгги янгиликлар