Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Декабрь/2020   Долзарб

Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон миллий манфаатларга асосланган очиқ ва конструктив ташқи сиёсат олиб бормоқда


КУАЛА-ЛУМПУР, 12 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё Иқтисодий Кенгаши йиғилишидаги нутқи бўйича эксперт-таҳлилий ва илмий-академик доиралар вакиллари «Дунё» АА мухбирига ўз шарҳларини йўлламоқда.

 Рой Энтони Рожерс (Малайзия), Малайя университети халқаро ва стратегик тадқиқотлар бўлими бошлиғи:

— Ўзбекистон миллий манфаатларга асосланган очиқ ва конструктив ташқи сиёсат олиб бормоқда.

Глобаллашув шароитида мамлакат минтақавий иқтисодий интеграцияда фаол иштирок этиши керак. Шу боис Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи давлат мақомини олиши мазкур йўналишдаги истиқболли қадам, деб ўйлайман.

ЕОИИ 200 миллион истеъмолчига эга бўлган катта бозорга эга. Бундан ташқари, Ўзбекистонда денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти мавжуд эмаслигини ҳисобга олсак, мазкур тузилма ишидаги иштирок экспортни янада диверсификация қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва янги бозорларга чиқиш учун янги имкониятлар эшигини очади.

Ҳар қандай ташкилотга аъзо бўлиш ҳам манффат кўриш, ҳам маълум мажбуриятларни ўз зиммасига олишни англатади. Шу маънода амалдаги кузатувчи мақоми Ўзбекистонга ЕОИИнинг тўлақонли аъзоси бўлишнинг ижобий ва салбий томонларини ўрганишга имкон тақдим этади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг БМТдаги ташабб...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ...

Пандемия минтақа давлатлари билан ҳамкор...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат СИДДИҚОВ билан ана шу м...

Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик аёл...

Бу ҳамюртимиз 11 март куни Франциядан учиб келган....

Сўнгги янгиликлар