Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Август/2022   Долзарб

Малайзиядан муносабат: Тошкент ва Ар-Риёд кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш учун янги ва кенг имкониятлар эшикларини очмоқда

КУАЛА-ЛУМПУР, 18 август. /«Дунё» АА/. Alpha Group» компанияси ижрочи директори, Малайзиядаги ўзбек маҳсулотлари кўргазма залининг ҳаммуассиси Далиа Алкатири Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунлари бўйича “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди:


- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига биринчи давлат ташрифи Тошкент ва Ар-Риёд ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш учун янги ва кенг имкониятлар эшикларини очишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Муштарак қарашлар ва интилишларни намоён этган олий даражадаги музокараларнинг якунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида кенг кўламли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида қабул қилинган Қўшма баёнот буни яққол тасдиқлайди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар кўламларини кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва савдо-сотиқ тизимини диверсификация қилиш учун улкан салоҳиятларга эга эканлигини қайд этиш лозим. Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунлари бўйича 14 миллиард доллардан зиёд ҳажмда энергетика, кимё, электротехника, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари, транспорт каби соҳаларда имзоланган шартномалар бунга яққол мисолдир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқароларининг мамлакатга кириши учун визасиз режимнинг жорий этилиши икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Аминманки, Ўзбекистон раҳбариятининг Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташрифининг якунлари бўйича эришилган келишувлар икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида Ўзбекистон ва Саудия ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар кўламларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-20...

Кеча Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган милли...

Римда ФАО ҳузуридаги Ўзбекистоннинг доим...

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош қа...

БМТ билан ҳамкорликни кенгайтириш масала...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов билан Бирлашган Миллатлар Ташкило...

Сўнгги янгиликлар