Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Май/2021   Медиа

Малайзиядан нигоҳ: Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг амалий тизимини яратди


КУАЛА-ЛУМПУР, 12 май. /«Дунё» АА/. Малайзиянинг «BERNAMA» миллий ахборот агентлиги веб-саҳифасида “Ўзбекистоннинг барқарор сиёсий тизими инсон ҳуқуқлари соҳасида салмоқли муваффақиятларга эришишга кўмаклашмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада таъкидланганидек, кейинги йиллар давомида Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида салмоқли ўсишга эришди. Бугунги кунда мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро андозаларни миллий қонунчиликка ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан амалда ижро этишга тизимли ва босқичма-босқич тадбиқ этиш тизими шаклланган.

“Энг муҳими, жамиятда қонун устуворлиги тамойилларига ҳурмат ўз тасдиғини топмоқда, инсон ҳуқуқлари бўйича маданият шаклланмоқда”, деб ёзади агентлик.

Шу билан бирга, мақолада Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг амалий тизимини яратгани, у парламент Омбудсмани, Болалар омбудсмани, Бизнес-омбудсман ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказни ўз ичига олиши маълум қилинган.

Ўзбекистон халқаро даражада инсон ҳуқуқлари соҳасида 80 дан зиёд  асосий халқаро-ҳуқуқий ҳужжатга, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олтита асосий шартномаси ҳамда тўртта факультатив протоколга қўшилган. Уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши бўйича БМТнинг ҳуқуқ ҳимояси бўйича турли органларига мунтазам равишда миллий маърузалар тақдим этилади.

Агентликнинг хабар қилишича, Ўзбекистон БМТ ихтисослашган муассасаларининг низом ва шартномалар бўйича идоралари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгашининг махсус тартиботлари юзасидан фаол ва конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлайди. Инсон ҳуқуқлари бўйича асосий халқаро шартномаларнинг амалга оширилиши ҳамда шартнома идоралари тавсияларининг бажарилиши бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги даврий маърузаларни ўз вақтида тақдим этади. Бугунги кунга қадар 41 та маъруза тақдим этилган.

Ўзбекистон БМТ барқарор ривожланиш мақсадларини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича миллий индикаторларини ишлаб чиқди. Бунда БМТ барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича “Йўл харитаси” Ҳаракатлар стратегияси ҳисобланади.

Ўзбекистон БМТ аъзо бўлган 169 давлатнинг овозини олган ҳолда 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланди, деб ёзади «BERNAMA» миллий ахборот агентлиги.

Мавзуга оид

“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўз...

Кеча Австриянинг етакчи «Österreich 1» радиостанциясида «Ўзбекистонда тарихий конференция ...

Калом илмининг машҳур алломаси Абу Муин ...

Калом илмининг машҳур алломаси Абу Муин Насафий асарлари Нидерландия оммавий ахборот восит...

Брюсселда «ЕИ - Ўзбекистон» дўстлик гуру...

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонасида "Европа Иттифоқи - Ўзбекистон" дўстлик гуруҳини та...

Сўнгги янгиликлар