Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Февраль/2023   Ватандошларимиз

Малайзияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

КУАЛА-ЛУМПУР, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг ноябрь ойида «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг «Тошкент-Куала-Лумпур-Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам ҳаво қатновлари тикланганидан сўнг ушбу мамлакатга бораётган фуқароларимиз сонининг ўсиши кузатилаётир, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ҳозирги вақтда Малайзияга кириш учун Ўзбекистон фуқароларига 30 кунгача виза талаб қилинмайди.

Шу боис Малайзиянинг миграция қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистондан бораётган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:

- амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган хорижга чиқиш паспорти;

- мазкур давлатга кирган санадан бошлаб 30 кун ичида қайтиш ёки учинчи давлатга бориш авиачиптаси.

Шунингдек, паспорт назоратидан ўтаётганда фуқаролардан  меҳмонхона (ётоқхона)ни банд қилганлиги тўғрисида ҳужжат ва мамлакатда бўлишлари учун етарли маблағ мавжудлигини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.

Зарур ҳолларда Малайзия ИИВ Миграция департаменти вакиллари чегара ўтиш жойларида (Куала-Лумпур халқаро аэропорти ва бошқалар) чет эл фуқароларига мамлакатга киришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси Малайзияга сайёҳат қилишни режалаштираётган ватандошларни маҳаллий ҳокимият органлари талабларини инобатга олишга чақиради.

Қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасига мурожаат қилишингиз мумкин:

Тел.: +603-4253-3406, +603-4253-2406.

Веб-сайт: https://uzbekembassy.com.my/

Facebook: https://www.facebook.com/uzembassymalaysia

Instagram: https://www.instagram.com/uzembassymalaysia/

Мавзуга оид

Бош консуллик ходимлари Челябинск шаҳрид...

Мамлакатимиз Бош консулхонаси ходимлари 19-20 январь кунлари амалий сафар билан Челябинск ...

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ва унга...

“Uzbekistan Airways” Миллий авиакомпанияси 5 майдан бошлаб Термиз – Санкт-Петербург – Тер...

Ватандошлар диққатига: «Дунё» АА сайтида...

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 27 март куни бўлиб ўтган навбатдаги...

Сўнгги янгиликлар