Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Декабрь/2020   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Малайзиялик Нақшбандия тариқати издошлари Ўзбекистон зиёрат-туризм салоҳиятини тарғиб қилади


КУАЛА-ЛУМПУР, 8 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Бутунжаҳон сўфийлик маркази (World Sufi Center)  бош котиби Абдул Карим бин Саид Хадаид билан учрашди, деб хабар бермоқда. «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда мамлакатимизда учинчи Нақшбандия сайёҳлик фестивалини ташкил этиш, республиканинг зиёрат-туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ва Малайзиядан сайёҳлик оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди

“Бутунжаҳон сўфийлик маркази” нодавлат ташкилоти 2018 йил ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган.

Нақшбандия тариқати асосчиси Баҳоуддин Нақшбандий (1318-1389) Бухорода туғилган. Бобокалонимиз етук олим, тасаввуф илмининг таниқли намоёндаси сифатида  танилган. Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия, Хитой ва бошқа давлатларда Нақшбандия тариқатининг 60 миллиондан ортиқ издошлари бор. Хусусан, Малайзияда улар 250 минг кишини ташкил қилади.

Музокаралар давомида Малайзия томони навбатдаги тадбирни Бухоро шаҳрида ташкил этишга қизиқиш билдирди. Нақшбандия сайёҳлик фестивалининг асосий мақсади — буюк мутафаккирларнинг ислом ва жаҳон цивилизациясини ривожлантиришдаги хизматларини эътироф этиш, шунингдек, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш, диний амаллар бажариш ва зиёрат-туризмининг диққатга сазовор масканлар билан танишишдан иборат.

Бундай тадбирлар 2018 ва 2019 йилларда Бухорода ташкил этилган бўлиб, уларда Нақшбандия тариқатининг Малайзия, Индонезия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия, АҚШ,  ЖАР ва бошқа мамлакатлардаги 400 дан зиёд издошлари қатнашган.

«World Sufi Center» бош котиби коронавирус сабабли Малайзия чегаралари очилиш вақтининг ноаниқлиги, шунингдек, учинчи Нақшбандия сайёҳлик фестивалини Ўзбекистонда юқори даражада ўтказиш ва Нақшбандия тариқати издошлари ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлигини ҳисобга олиб, ушбу тадбирни 2022 йил бошида ўтказиш  мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Малайзия ҳукумати мамлакат чегарасини 2021 йил 1 январгача ёпишга қарор қилган. Ушбу муддат дунёда пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашгунга қадар узайтирилиши мумкин.

Бундан ташқари, Абдул Карим бин Саид Хадаид Малайзия фуқаролари ва Бутунжаҳон сўфийлик маркази аъзолари ўртасида Ўзбекистоннинг зиёрат-туризм салоҳиятини тарғиб қилишга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга, Нақшбандия издошларининг диний эҳтиёжлари ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда республиканинг туристик компаниялари билан биргаликда индивидуал, гуруҳли ва «Умра плюс» турпакетларини ишлаб чиқиш зарурлиги, ушбу тариқат издошлари орасида кенг тарқатиш учун турли рисолалар ва реклама материалларини тайёрлаш зарурлиги қайд этилди.

Музокаралар натижасида 2022 йил бошларида Ўзбекистонда учинчи Нақшбандия сайёҳлик фестивалини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлаш, шунингдек, мамлакатимизнинг зиёрат-туризм салоҳияти ва маданий-тарихий меросини Малайзия жамоатчилиги ва Бутунжаҳон сўфийлик маркази аъзолари орасида кенг тарғиб қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Томонлар чегаралар очилиши ва ташкилий масалалар ҳал этилиши билан Малайзиядан Нақшбандия издошларининг сайёҳлик гуруҳларини 2021 йилнинг иккинчи ва учинчи чорагида Ўзбекистонга жўнатишга келишиб олди.

Мавзуга оид

Нидерландия компанияси Ўзбекистоннинг ил...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов «Elsevier» (Нидерландия) ко...

Ўзбекистон дипломатлари Москва вилоятида...

Россияда меҳнат фаолиятини юритаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини...

ЮНEСКО ҳузурида Хивада ўтказиладиган хал...

Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги Доимий ваколатхонаси раҳбари Умид Шодиев мазкур халқаро ташкилот...

Сўнгги янгиликлар